• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Техник хатолик юз берган бўлиши мумкин” — Қашқадарё ҳокимлиги “Меҳр дафтари” ҳисобидан электромобиллар харид қилинаётгани ҳақида

    Қашқадарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби Аҳрор Содиқов вилоят ҳокимлиги “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан  тўртта BYD Song Plus автомашиналар харид қилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

    Фото: “Демократ.бй”

    Унга кўра, мазкур ҳолатда техник хатолик юз берган бўлиши мумкин. Вилоят ҳокимлиги харид қилган гибрид транспорт воситалари президент қарори асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2024 йил 16 февралдаги К/24-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан маҳаллий бюджетнинг 2024 йил бошидаги эркин қолдик маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Яъни автомобиллар хариди учун “Меҳр дафтари” жамғармасидан маблағ ўтказилмаган.

    Фото: Telegram / Аҳрор Содиқов

    Қайд этилишича, ушбу автомобиллар Вазирлар Маҳкамасининг 258-сонли “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган меъёрлар амал қилган ҳолда харид қилинган.

    Ҳозирда серверда нега “Меҳр дафтари” жамғармаси кўрсатилаётгани сабаблари ўрганилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этамиз, — дейилади муносабатда.

    “Газета.уз” нашрининг ёзишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг “Меҳр дафтари” жамғармаси номидан тўртта “гибрид” BYD Song Plus сотиб олиш бўйича 1 миллиард 780 миллион сўмлик келишувлар амалга оширилмоқда (1, 2, 3, 4). Ўтган йилнинг 9 июнь куни ушбу жамғарма томонидан ҳам 450 миллион сўмга Chevrolet Equinox (старт-стоп тизими билан жиҳозланган гибрид) сотиб олиш учун ариза берилган бўлиб, у ҳали ижро босқичида.

    Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ҳам муносабат эълон қилинди. Унда ҳам “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари электромобиль сотиб олиш учун ишлатилгани рад этилган. Улар давлат харидлари порталида маълумотларнинг нотўғри кўрсатилишини сайтдаги камчилик билан боғлаган ва тез орада камчилик тўғриланишига умид билдирган.

    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    Таъкидланишича, Бухоро вилояти ҳокимининг 14 декабрдаги фармойиши билан Чина Group компаниясидан маҳаллий бюджет заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонуний талаблар асосида 1 дона BYD Song Plus Champion электромобили харид қилинган. Хабарда айтилишича, бунда “Меҳр дафтарчаси” маблағларидан фойдаланилмаган. Ҳокимлик ҳужжатлар нусхаларини илова қилган.

    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    “Давлат харидлари порталида вилоят ҳокимлигининг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) орқали қидирув берилганда ъМеҳр дафтариъ жамғармаси номи остида жойлаштирилгани маълум бўлди, бу электрон порталда техник хатоликлар мавжудлигини кўрсатмоқда”, — дея таъкидланади хабарда. Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, вилоятнинг бир қатор шаҳар ва туманлари ҳокимликларининг СТИРни қидиришда ҳам худди шундай камчилик кузатилмоқда.

    25.04.2024, 09:02   Изоҳ (1)   11149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. sardorjonergashev4@gmail.com / 25.04.2024, 09:56

      Оддий машина минсаям бўладику. Хамма бюджетни пули шунақа рахбарчаларга кетяпти. Туман хокимларидаям Каптива Траккер. Уялсин сал

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маданият вазирлиги 15 та Isuzu сотиб олиш учун 8 млрд сўм ажратди

    21.08.2023, 15:39

    Тошкент вилояти ҳокимлиги янги қимматбаҳо машина харид қилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    22.08.2023, 23:53

    “Захира маблағдан олинган, қолаверса, ҳоким 2 йил хизмат автомобилисиз юрган”. Ангор ҳокимининг Captiva-5 харидига изоҳ берилди 

    11.03.2024, 18:06

    Туркияда ўзбекистонлик эркак иш жойида зинадан йиқилиб, ҳалок бўлди 

    25.04.2024, 08:02

    Андижондаги профессор ўқитувчилар АҚШга малака ошириш учун 5 ойга юборилиши мумкин

    24.04.2024, 23:25

    Тошкентда 1,8 минг долларга инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    24.04.2024, 22:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.