Ўзбекистон тижорат банклари 2 апрель ҳолатига кўра АҚШ долларининг курсини оширди.
Банкларда 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 650 — 12 710 сўм атрофида бўлиб турибди.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- Invest Finance bank: сотиб олиш — 12 600, сотиш — 12 710;
- ОFB, КDB банк: сотиб олиш — 12 580, сотиш — 12 710;
- Ҳамкорбанк, Аsia Alliance bank: сотиб олиш — 12 600 сўм, сотиш — 12 700 сўм.
Маълумот учун, долларнинг расмий курси 2 апрель ҳолатига кўра 12 645 сўмни ташкил этмоқда. Доллар расмий курси 27 март куни илк бор 12 600 сўмдан ошганди.
Тижорат банкларида ушбу валютанинг сўмга нисбатан қиймати 14 март куни 12 600 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)