АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроил расмийларининг сулҳ ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш шартлари бўйича таклифига рози бўлишига умид билдирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Блинкен бу ҳақда ҲАМАС делегацияси Қоҳирада бўлган музокараларда Миср ва Қатар воситачилари билан Исроил таклифлари муҳокамасидан кейин маълум қилган.
ҲАМАС Исроилдан ақл бовар қилмайдиган даражада саховатли таклиф олди. Айни дамда ғазоликларни тинчликка эришишдан ажратиб турган ягона тўсиқ бу — ҲАМАС, — деди Блинкен Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми йиғилишида.
Блинкен ҲАМАС тўғри қарор қабул қилишига ишонмоқда.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачилик қилган Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри ҳам келишувга умид билдирган.
Таклифда ҳар икки томоннинг позицияси инобатга олинган. Икки томоннинг қарорларига таъсир қиладиган омиллар мавжуд, аммо умид қиламанки, ҳар бир киши қўлидан келганча ҳаракат қилади, — дея қўшимча қилган Миср ТИВ раҳбари.
Изоҳ (0)