Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 59 ёшли эркак итлар ҳужумидан сўнг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ҳокимлиги буни рад этди.

Хабарда маълум қилинишича, бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган эркак вафот этган бўлиб, унинг ўлимига эгасиз итлар ҳужуми эмас, балки ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
“Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
1 март куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда чақнаш содир бўлгани ортидан 2 киши вафот этганди.
Изоҳ (0)