• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори рекорд даражада кўпайди

    Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар миқдори бир йилда 3,5 триллион сўмга ортди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    2025 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) 24 триллион 348 миллиард сўмга етди. Таққослаш учун, 2024 йил мос даврида муддати ўтган қарзлар улуши 20 триллион 850 миллиард сўм бўлган.

    Жорий йил февраль ойи якунида банкларнинг жами кредит қолдиғи 540 триллион сўмдан ошган (370,6 триллион сўми давлат банклариники). Шундан муаммоли кредитлар улуши 4,5 фоизга тенг.

    Қайтарилмаётган кредитларнинг 17 триллион сўмдан ортиқ қисми давлат улуши мавжуд банкларга тегишли (2024 йил 1 мартда 16,1 триллион сўм бўлган). Қолган 7,3 триллион сўм хусусий банклар ажратган маблағлардир (ўтган йил мос даврида 4,7 триллион сўм эди). Кўриш мумкинки, сўнгги бир йилда хусусий банклардаги муаммоли кредитлар миқдори тез ўсиб, 2,6 триллион сўмга кўпайган.

    Давлат банклари орасида энг кўп ундирилмаётган қарзларни Ўзмиллийбанк берган — 4 триллион сўм. Бир йил аввал бу рақам 3,4 триллион сўм бўлган.

    Кейинги йирик миқдор Ўзсаноатқурилишбанкида — 2,95 триллион сўм. Ўтган йили 1 мартда 2,5 триллион сўм эди.

    Агробанк ундира олмаётган қарзлар ҳам деярли 2,9 триллион сўмга яқин. 2024 йил февраль якунида бу кўрсаткич 2 триллион сўмни ташкил этган.

    Бизнесни ривожлантириш банкининг муаммоли кредитлари 2,1 триллион сўмга яқин. Бир йил аввал мазкур рақам 2,9 триллион сўм эди. Қарзларни ундириш ҳисобига, вақтида қайтарилмаётган пуллар 800 миллиард сўм атрофида камайган.

    Хусусий банклардан Ипотека банк муаммоли кредитлари ҳамон энг кўп бўлиб қолмоқда — 3,8 триллион сўм. Ўтган йилнинг мартида мазкур рақам 3 триллион сўмни ташкил этган. Яъни 12 ой ичида қайтарилмаётган қарзлар 800 миллиард сўмга кўпайган.

    Шу билан бирга, Kapitalbank муаммоли кредитлари 1,5 триллион сўмдан ошди. Бир йил илгари бу рақам 490 миллиард сўм эди. Қолган барча хусусий банклар муаммоли кредитларининг жами миқдори икки триллион сўмдан кам.

    Маълумот учун, муаммоли кредит (NPL) термини тўлов муддати 90 кундан ўтган ва қайтарилмаётган кредит қарздорлигига нисбатан ишлатилади. Сўнги йилларда Ўзбекистонда мазкур турдаги қарздорлик улуши сезиларли ўсиб борди.

    Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил якунида мамлакатда муаммоли кредитлар жами 5,8 триллион сўм бўлган. 2021 йил охирига келиб, мазкур миқдор деярли уч баробарга — 17 триллион сўмгача ошган. Кейинги ўсиш тўлқини 2024 йилга тўғри келган. Ўтган йилнинг 1 январида муддати ўтган кредитлар 16,6 триллион сўм эди. Бир ой ичида мазкур кўрсаткич 20 триллион сўмгача чиққан, май ойи аввалида эса 23,3 триллион сўмгача ўсган.

    Аввалроқ Марказий банк масъули муаммоли кредитларнинг 25 фоизи жисмоний, 85 фоизи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келишини маълум қилганди.

    Ҳисоб-китобларга қараганда, давлат дастурлари учун берилган кредитлардан қайтарилмаётган қисми ҳам сезиларли юқори. Масалан, 2024 йил якунидаги умумий 21,2 триллион сўмлик муаммоли кредитларнинг 1,3 триллион сўми “Оилавий тадбиркорлик” дастури учун берилган. Дастурга йил давомида йўналтирилган кредитларнинг 8 фоизи муаммога айланган.

    23 март, 18:55   Изоҳ (1)   23607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. ahmedov21212121@gmail.com / 24 март, 04:49

      Демак, иктисодий сиёсат нотугри йуналишга тобора чукуррок кириб кетмокда деб хулоса килиш мумкин.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қайтарилмаётган триллионлар: Ўзбекистонда кредитлар қандай қилиб муаммога айланмоқда? 

    10 феврал, 18:00

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори кескин ошди

    3 март, 18:00

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Марказий банк февралда катта миқдорда олтин сотди

    23 март, 13:55

    Ўзбекистонда газ, бензин ва дизель ишлаб чиқариш сезиларли камайди

    23 март, 12:10

    Жиззах вилояти ҳокимлиги бюджет тақчиллигига қарамай, 1,8 млрд сўмга Tahoe ва Traverse автомобилларини сотиб олмоқчи

    20 март, 17:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Рома” АПЛ клуби устози билан шартнома имзоламоқчи

    Спорт | 22 май, 09:45

    Исроил ҳарбийлари хорижлик дипломатларга ўт очди (видео)

    Дунё | 22 май, 09:40

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларига янги ҳуқуқлар берилиши мумкин

    Ўзбекистон | 22 май, 09:17

    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

    Реклама | 22 май, 09:00

    АҚШ Россияга етиб бора оладиган ракетани синовдан ўтказди (видео)

    Дунё | 22 май, 09:00

    Сон Хён Мин: “Мен афсонаман”

    Спорт | 22 май, 08:45

    Путин маслаҳатчиси СССР “юридик жиҳатдан” мавжудлигини таъкидлади

    Дунё | 22 май, 08:32

    Европа Лигаси. “Тоттенҳэм” Европа Лигаси чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 22 май, 07:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.