• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президентнинг Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси иштирокчиларига табриги эълон қилинди

    Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси иштирокчиларига табриги эълон қилинди. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳурматли конференция қатнашчилари!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Аввало, сиз, азизларни бугунги нуфузли анжуман – Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Ушбу қўшма конференция Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётгани учун Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси президенти Кей Ви Шринавасан ва Халқаро кийим-кечак федерацияси президенти Чем Алтан жанобларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

    Мазкур анжуманда қатнашаётган соҳанинг юқори мартабали вакилларига, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларига ҳам ташаккур изҳор этаман.

    Қадимий буюк ипак йўли дурдонаси, уста ҳунармандлар юрти бўлган азим Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!

    Ҳурматли конференция иштирокчилари!

    Биз кейинги йилларда мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида қатъий қадамлар ташладик.

    Ҳар бир соҳа ва тармоқда бўлгани каби, тўқимачилик ва кийим-кечак саноатида ҳам кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

    Энг аввало, пахта етиштиришда давлат монополиясига барҳам берилди, хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи тўлиқ қамраб олган кластер тизими яратилди ва босқичма-босқич такомиллаштириб борилмоқда.

    Соҳадаги ислоҳотларимиз нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, Ўзбекистонга нисбатан “пахта бойкоти” бекор қилинди. Бу борада “Cоттон Cапаигн” халқаро коалицияси билан ҳамкорлигимиз давом эттирилмоқда.

    Шу билан бирга, барқарор қонунчилик базаси яратилгани, инвестициявий муҳит яхшилангани, янги технологиялар жорий этилгани натижасида пахта толасини қайта ишлаш 2017 йилдаги 40 фоиздан 100 фоизга етди. Айни вақтда четдан тола ва хом ашё олиб келиб, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги ишлар ҳам бошланди.

    Соҳада яратилган имкониятлар туфайли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробар кўпайди, уларнинг экспорти 4 карра ортди.

    Энг муҳими, илгари соҳада экспортнинг салмоқли қисми, яъни 70 фоизи хом ашё ҳиссасига тўғри келган бўлса, бугунги кунда четга сотилаётган товарларнинг 60 фоизини тайёр маҳсулотлар ташкил этмоқда.

    Биз ислоҳотларни бошлаган илк даврдаёқ инсон капиталини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларни касбга ўргатиш, барча соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлашни устувор вазифа сифатида белгилаб олдик ва бу масалалар бундан буён ҳам диққатимиз марказида бўлади.

    Корхоналардаги ишчилар учун халқаро талабларга жавоб берадиган, муносиб меҳнат шароитлари яратилмоқда, “Беттер Work” ва “Беттер Cоттон” дастурлари тизимли жорий этилмоқда.

    Соҳада банд бўлган 600 мингдан зиёд аҳолининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Шунингдек, тўқимачилик соҳасида миллий брендларни яратиш, мамлакатимизга нуфузли халқаро ва хорижий брендларни жалб этиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

    Мамлакатимизда Германиянинг “Тимдрес”, Италиянинг “Котонелла”, Сингапурнинг “Indorama”, Кореянинг “Поско Интернейшнл” ва “Янг-ван” компаниялари каби жаҳон бозорининг нуфузли иштирокчилари самарали фаолият олиб бормоқда.

    Ўзбекистон тўқимачилик саноати жаҳондаги ишлаб чиқариш жараёнларига фаол интеграция бўлиб, дунёнинг барча қитъаларида ишончли ҳамкорларимиз кўпаймоқда.

    Таъкидлаш жоизки, хорижий инвесторлар ва халқаро брендлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, миллий брендларни халқаро даражага олиб чиқиш – келгусида ҳам тўқимачилик саноатидаги устувор йўналишларимиз бўлиб қолади.

    Ишончим комил, бугунги конференция ушбу соҳада ўзаро ҳамкорликни халқаро миқёсда янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, илғор тажриба ва ғоялар билан алмашиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.

    Бу эса, анжуманда иштирок этаётган 500 дан зиёд миллий ва халқаро ташкилотлар, ишлаб чиқарувчилар ва “ритейл” компаниялар вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, соҳа ривожини янги сифат босқичига олиб чиқиш имконини беради, деб умид қиламан.

    Биз хорижий ҳамкорларимизнинг ўзаро манфаатли барча ташаббусларини юксак баҳолаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Жумладан, халқаро брендлар Ўзбекистонга кириб келиши учун зарур стандартларни жорий этишда ҳар томонлама кўмаклашамиз.

    Нуфузли халқаро ташкилотларга конференция, кўргазма, мода намойишларини юртимизда, айниқса, туризм ва саноат салоҳияти юқори бўлган Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Наманган, Андижон шаҳарларида мунтазам ўтказиб боришлари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз.

    Аминманки, юртимизнинг қадимий тарихи, бой маданий мероси, меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз билан учрашувлар сизларда унутилмас таассуротлар қолдиради, ҳудудларимизнинг улкан ижтимоий-иқтисодий салоҳияти эса, инвесторларни янги-янги лойиҳаларни амалга оширишга ундайди.

    Сизларни бугун ўз ишини бошлаётган йирик анжуман билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, конференция ишига эса муваффақиятлар тилайман.

    09.09.2024, 11:10   Изоҳ (0)   2553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Тошкентда ўз ваколатхонасини очиш бўйича қарори учун алоҳида ташаккур айтмоқчиман” — Шавкат Мирзиёев

    12.02.2024, 18:11

    Президентнинг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресс иштирокчиларига табриги эълон қилинди 

    24.08.2024, 14:43

    Ўзбекистон илк бор дунёдаги энг йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбирига мезбонлик қилади

    01.09.2024, 19:30

    Ўзбекистонда 10 сентябрь куни ҳарорат нисбатан кўтарилади

    09.09.2024, 10:45

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга 100 млн сўмгача гаровсиз микрокредитлар ажратилади 

    09.09.2024, 10:20

    Тошкентда Cobalt уриб юборган 41 ёшли эркак вафот этди 

    09.09.2024, 09:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.