• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Журналистлар агент бўлиши мумкин”. Собиқ вазир судида адвокатлар ОАВ вакиллари иштирокига қаршилик қилди

    Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва 49 нафар судланувчи ишини кўраётган суд Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида навбатдаги мажлисини давом эттирди. Бу ҳақда судда иштирок этган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Фото: “Дарё”

    Суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси Сардор Содиқов раислигида давом эттирилиб, судланувчилар шахсига аниқлик киритилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. 

    Фото: “Дарё”

    Судда сўз олган адвокатлардан бири Темур Раҳматов интернет нашрларининг бирида собиқ вазир Азиз Воитов иши судда кўриб чиқилгани ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилингани ёзилганини айтиб, журналистларни нотўғри ахборот тарқатаётганликда айблади. 

    Темур Раҳматов
    Фото: “Дарё”

    Судда раислик қилувчи Сардор Содиқов ОАВ вакиллари ҳамда адвокатларга мурожаат қилиб, судда шаффофлик таъминланиши кераклигини, бироқ бу судланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмаслиги кераклигини таъкидлади. 

    Фото: “Дарё”
    Суд жараёнини ёритишда айбсизлик презумпсиясига амал қилиниши шарт, деди суд мажлиси раиси. 

    Судда сўз олган ва исм-шаърифини айтмаган яна бир адвокат судда қатнашаётган журналистлар хорижликлар агенти бўлиши мумкинлигини айтиб, шу боис уларга судни ёритишни тақиқлаш кераклигини таклиф қилди. Бунга жавоб берган Сардор Содиқов ОАВ вакиллари суд мажлисига ҳужжат асосида киритилаётганини, уларнинг қайси ОАВ вакили экани масъулларга аниқ эканини билдирди.

    Фото: “Дарё”

    Мазкур муҳокамалар давомида судланувчилардан бири ҳам сўз олиб, собиқ вазир масаласига оид ишлар интернетда ёзилганидан сўнг уни ҳам қамаб қўйишганини гапириб, судда ОАВ вакилларини “кўришга кўзи йўқлигини” билдирди. “Етти ой олдин тергов бошланган пайтда қаерда эдингиз?”, дея ўпкалади.

    Фото: “Дарё”

    Журналистлар эса тергов жараёнлари кетаётган пайтда ОАВ вакиллари терговга халал бермаслигини, шу сабаб тергов жараёнлари тугамасдан туриб, бу ҳақда ёзиш мумкин эмаслигини тушунтирди. 

    Фото: “Дарё”

    Суд ишига раислик қилувчи Сардор Содиқов мажлис 2024 йилнинг 6 сентябрь куни соат 15:00 га қадар тўхтатилишини, танаффусдан сўнг адвокатлар ва судланувчиларнинг ОАВ иштирокига муносабати ҳақидаги илтимосномаларни эшитиб, судда ОАВ вакилларининг иштироки муҳокама қилинишини, муҳокамадан сўнг мажлисда журналистларнинг фото, видео ва аудиоматериаллар олишига рухсат бериш ёки бермаслигини билдирди.

    2022 йилнинг август ойида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган Азиз Воитов 2023 йилнинг октябрь ойида президент қарори билан ишдан олинди. Кўп ўтмай, аниқроғи шу йилнинг декабрь ойида унинг қамоққа олингани, бунга жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида бош прокурор ўринбосари собиқ вазирни Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айблагани очиқланиб, гумон қилинувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушлангани аниқ бўлди. Бир неча ой давом этган терговлардан сўнг, 2024 йилнинг 15 август куни собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят иши судда кўрила бошланди.

    05.09.2024, 19:00   Изоҳ (0)   11488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уч ҳудудда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    05.09.2024, 18:52

    Шавкат Мирзиёев FAO бош директори билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    05.09.2024, 18:31

    “Ўзбекистон денгиздан узоқ бўлса-да, қўшнилар билан яхши ҳамкорлик ривожланишга ёрдам беради” — Евроиттифоқ комиссари Януш Войцеховский  

    05.09.2024, 18:20

    Сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқланди

    05.09.2024, 18:00

    Ветеринария қўмитаси эълон қилган 370 млн сўмлик видеоролик тендерини яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш билан шуғулланадиган МЧЖ ютиб олди

    05.09.2024, 17:49

    Самарқандда Lacetti уриб юборган мотоциклдаги ота ва унинг 13 яшар қизи ҳалок бўлди

    05.09.2024, 17:18
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.