• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Бухоро

    Бухорода 47 та газ тўлдириш шохобчасида нархлар сунъий равишда оширилгани аниқланди 

    Рақобат қўмитаси Бухоро вилоятидаги 47 та автомобилга газ тўлдириш шохобчаларига нисбатан рақобатга қарши тил бириктиришлар юзасидан тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қўмитанинг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар давомида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 метр куб сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлса-да, 2024 йилнинг 7—9 декабрь кунлари 1 метр куб газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача ошгани қайд этилди.

    Ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар билан бир вақтда ёки кетма-кетликда сиқилган газ нархини чакана савдода сунъий тарзда ошириш орқали рақобатга қарши келишувлар ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларга иштирок этганлик аломатлари бўйича 85 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида тегишли тартибда ўрганиш ишлари ўтказилди.

    Олиб борилган ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги 47 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида фаолият юритаётган 44 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархни сунъий тарзда ошириш учун индивидуал иқтисодий сабаблар, умумий ташқи омиллар мавжуд бўлмаган ҳолатда, харажатларга зарурат бўлмасада, нархларни бир вақтда ёки кетма-кетликда ошириб (нархларни ошириш  даври 2024 йил 5 декабрдан 13 декабрга қадар) истеъмолчиларга сотиш орқасидан асоссиз даромад олиш ҳолатлари аниқланди.

    Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан 44 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаси (рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни тақиқлаш) ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларининг талаблари бузилиш аломатлари билан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.

    Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

    Бундан аввал Андижон вилоятида фаолият юритувчи 18 та хўжалик юритувчи субъектлари сифатсиз бензин ортидан 128 миллион сўмга яқин даромад қилгани аниқланганди.

    19 феврал, 11:52   Изоҳ (0)   6792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Рақобат қўмитаси#асоссиз даромад

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги мингдан ортиқ дорихоналарда дори воситалари нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди  

    28 январ, 12:00

    Андижондаги заправкалар сифатсиз бензин ортидан 128 млн сўмга яқин даромад қилгани аниқланди

    6 феврал, 11:59

    Наманганда чиқинди ташиш хизмати учун аҳолидан 18 млрд сўмдан ортиқ пул асоссиз олингани аниқланди

    11 феврал, 13:20

    Навоий вилоятида ичимлик суви ва канализация хизматлари учун аҳолидан ортиқча 200 млн сўм олингани аниқланди

    14 феврал, 09:52
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди 

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.