• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Спорт

    “Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилинган” — Шавкат Мирзиёев

    Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган. Бу ҳақда 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бунинг учун мутасадди раҳбарлардан тортиб, туман ҳокимларигача барча қаттиқ ишлаши кераклигини қайд этди.

    Йиғилишда давлат раҳбари спорт соҳасини шунчаки ўйин ва мусобақалар эмас, миллат генофонди, мамлакатнинг қудрати ва обрў-эътиборини бутун дунёга тараннум этадиган энг таъсирчан восита, энг устувор вазифа деб билиш шартлигини таъкидлади. Шу боис Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича биринчи марта бундай катта йиғилиш ўтказилаётганини билдирди.

    Президент Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик кераклигини кўрсатиб ўтди.

    Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги тарихи фақатгина яккакураш спорт турлари билан ёзилаётгани кўрсатиб ўтилди. Охирги Олимпиадада фақат 5 та спорт тури – бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва эркин кураш бўйича медал қўлга киритилган.

    Спорт федерацияларининг ҳар бирига вазирлар ва республика ташкилотлари раҳбарлари сайланган, лекин айримларининг фаолияти мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Вилоят, туман, маҳаллага борганда, спортчи ва тренерлар билан учрашиш, уларнинг муаммосини ҳал қилиш, хорижий ёки халқаро федерациялар раҳбарлари билан ҳамкорлик қилиш, спортчи ва мураббийларни ўқув машғулотларига юбориш ишлари сустлиги танқид қилинди.

    Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистоннинг иштироки

    Париж Олимпиадаси Ўзбекистон делегацияси учун омадли келди. Биринчидан, Ўзбекистон делегацияси биринчи бор ўз тарихидаги энг катта таркиб билан мусобақаларга киришди.Бундан ташқари, ўз тарихида биринчи бор жамоавий спорт турларида Олимпиадага йўл олди. Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё чемпионатида финалга йўл олиб мамлакат тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

    Ўзбекистон ушбу Олимпиадада 13 та медалга эга чиқди. 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган Олимпиячилар умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қайд этди. Ушбу натижа ҳам Олимпиадалар тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.

    Бунгача ўзбекистонликларнинг энг яхши натижаси Риода қайд этилган. Ўшанда мамлакат 21-ўриндан жой олган.

    Фото: МОҚ

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси мамлакатга бешта олтин медални олиб келди. Бу натижа ҳам тарихий аҳамиятга эга. Ҳали ҳеч қайси жамоа бундай кичик таркиб билан 5 олтин медални қўлга киритмаган.

    Ҳозиргача ўзбек аёллари ҳеч қачон Олимпиада олтин медалини қўлга киритмаган эди. Диёра Келдиёрова бу нохуш анъанани йўққа чиқарди ва энг кучли спортчиларни мағлуб этиб, диёр учун олтин медални тақдим этган биринчи аёл спортчига айланди.

    Светлана Осипованинг таэквондо бўйича мусобақадаги кумуш медали эса ўзбек аёл спортчиларининг Олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этишга ёрдам берди.

    Бокс бўйича мусобақаларда Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов ва таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиадада ўзларининг иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

    13 феврал, 12:37   Изоҳ (0)   4089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Париж—2024. Ўзбекистон спортида янги саҳифа очган мусобақа тафсилоти

    12.08.2024, 15:09

    Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига автомобиль ҳамда уй совға қилинди

    13.08.2024, 00:00

    Олимпиада медаллари жадвали аслида нималардан далолат беради?

    14.08.2024, 01:15

    Муҳаммадқодир Абдуллаевдан Диёра Келдиёровагача. Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга олтин медал олиб келган спортчилар 

    16.08.2024, 18:02

    “Олимпия медаллари давлатнинг умумий ривожланиш даражасини билдиради” — Шавкат Мирзиёев

    28.08.2024, 13:49

    “Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари”. Президент Олимпиадада ўзбекистонликлар эришган рекорд натижаларни санаб ўтди

    28.08.2024, 14:34
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.