• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти билан яқин ҳамкорлик ўрнатмоқчи

    Ўзбекистон АҚШ билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унга кўра, ТИВ 2025 йил якунига қадар АҚШ билан янги даврдаги стратегик шериклик алоқаларини янада чуқурлаштириш чораларини кўришга масъул бўлади.

    Олий даражадаги ташрифни ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида АҚШ билан кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг дастлабки раундини ўтказиш, “C5+1” формати доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, вазирлар учрашуви, тегишли “ишчи гуруҳлар” йиғилишлари ҳамда ушбу формат ташкил топганлигининг 10 йиллик юбилей саммитини Самарқандда ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

    Лойиҳа билан Парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, хусусан, Конгресс етакчи аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

    Америка қитъаси мамлакатларидан салоҳиятли инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, улар иштирокида турли бизнес-форумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали савдо-инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш, АҚШ билан хавфсизлик ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинадиган инсон мезонига оид турли ҳисоботларда Ўзбекистоннинг юқори ўрнини сақлаб қолиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш режа қилинган.

    Ушбу давлат билан таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва бошқа соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, хусусан, университетлараро ҳамкорлик, инглиз тилини ўқитиш, фан ва экология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

    Ўзбекистон—АҚШ муносабатлари

    АҚШ Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 25 декабрда тан олган. 1992 йил мартда эса Тошкентда АҚШ элчихонаси очилган. 2002 йил мартида Вашингтонда ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ президентлари Стратегик ҳамкорлик ҳақида декларацияни имзолаган.

    2018 йил 15—17 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтди ва унинг якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошлангани ҳақида қўшма баёнот қабул қилинди.

    2020 йил октябрида “Хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисида АҚШ—Ўзбекистон қўшма баёноти” қабул қилинганди. Унда Қўшма Штатлар учун Ўзбекистоннинг хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда Ўзбекистон халқи билан ёнма-ён ишлаш катта шараф экани айтилганди. Баёнотнинг қабул қилиниши икки мамлакат ўртасидаги шерикликда яна бир ижобий қадам дея қайд этилганди. 

    АҚШ Ўзбекистоннинг энг йирик 10 та савдо ҳамкоридан биридир. Ўзбекистон-АҚШ савдо ҳажми 2024 йилда 773,3 миллион долларга етди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда АҚШ капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баробарга кўпайди.

    Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити 2023 йил 19-сентябрь куни бўлиб ўтган. 2025 йилда иштирокчи мамлакатлар “C5+1” формати доирасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг ўн йиллигини нишонлайди.

    9 январ, 14:32   Изоҳ (0)   5005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон—АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Ўзбекистон—АҚШ савдо форуми бўлиб ўтди

    01.02.2017, 20:32

    Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

    09.08.2018, 22:26

    Тошкентда Ўзбекистон — АҚШ бизнес-форуми бўлиб ўтди

    21.06.2019, 06:43

    «Ўзбекистон халқи билан ёнма-ён ишлаш АҚШ учун катта шараф». АҚШ ва Ўзбекистон қўшма баёнот эълон қилди

    31.10.2020, 19:10

    АҚШ Ўзбекистондаги мустақил ОАВларини ривожлантиришни молиялаштирмоқчи

    22.02.2021, 07:49

    АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компанияни санкциялар рўйхатига киритди

    03.11.2023, 10:34

    Ўзбекистон ҳамда АҚШ божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам қилишга келишди

    16.09.2024, 10:28

    АҚШ таҳлилчилари Трампдан Марказий Осиёга эътибор қаратишни сўради

    13.12.2024, 10:25

    Шавкат Мирзиёев Путин билан хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтиришни муҳокама қилди

    19.12.2024, 23:01

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    20.12.2024, 10:41

    АҚШдан Ўзбекистонга 1 йил ичида неча киши депортация қилингани маълум қилинди

    22.12.2024, 13:16

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 11 ойида 59,4 млрд долларга етди

    23.12.2024, 18:44

    Умиджон Саидхўжаев: Ўзбекистоннинг йирик компанияларидан АҚШда инновациялар етакчилигигача

    24.12.2024, 18:14

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    “Марказий Осиё — АҚШ манфаатларининг калит ҳудуди”. Трамп минтақага қандай эътибор қаратади?

    31.12.2024, 18:03

    АҚШ иқтисодиёти 2025 йилда Россияникидан 14 баробар, Ўзбекистонникидан 236 баробар юқорилайди (инфографика)

    1 январ, 20:55

    Шавкат Мирзиёев Янги Орлеандаги ҳодиса муносабати билан АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади

    3 январ, 17:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.