Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 9 август куни АҚШнинг муваққат ишлар вакили Лесли Вигери билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томон кун тартибидаги айрим масалалар, хусусан халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Маълумот учун, АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётгани, унинг ўрнига Даниел Розенблюм элчи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида июнь ойида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)