• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Ҳеч қандай режа йўқ” — Чилонзор ҳокимлиги “Бешёғоч” бозори ўрнида бизнес-марказ қурилиши ҳақида

    Туркиянинг Альбайрак Ҳолдинг компанияси Тошкентдаги “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида бизнес-марказ қуриши ҳақида хабарлар тарқалганди. Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу компания билан ўтказилган онлайн музокара юзасидан қўшимча маълумот берди.

    Фото: “Мйташкент.уз”

    13 январь куни туман ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдуқодиров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маъсуллари билан Туркиянинг Albil Merkez Hizmetler ve Ticaret Anonim Sirketi — Albayrak Holding компанияси вакиллари ўртасида “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этиш бўйича онлайн  музокоралар олиб борилган.

    Лойиҳа тақдимотидан эълон қилинган слайдга кўра, мажмуага 4 та кўп қаватли бино киради: иккита турар жой биноси (Crown Residence), битта тижорат осмонўпар биноси (Skyscraper) ва аралаш бино (Wave Residence & Office).

    Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги 
    Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги 

    Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этиш фақат муҳокама босқичида бўлиб, бу борада турк компаниясининг таклифи тингланди.

    “Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ. Бунга ўхшаш таклифлар яна бўлса, туманга инвестисия киритиш мақсадида ҳокимлик инвесторлар билан учрашишга тайёр”, дейилади хабарда.

    Ҳокимлик маълумот тарқатишда эътиборли бўлишни ва аҳоли орасида нотўғри фикр уйғотмасликни сўради.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳам Тошкентдаги “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида бизнес-марказ қуриш ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, бу маълумот мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

    “Гап шундаки, эндиликда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган барча қурилишларга тасдиқланган бош режага мувофиқ рухсат берилади. Пойтахт бош режасига кўра ушбу реновация ҳудудида 9 қаватгача бино қурилиши белгиланган. Ҳозирда мазкур ҳудудда йирик бизнес марказининг қурилишига оид рухсатнома ёки архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас”, дейилади вазирлик хабарида.

    Аввалроқ Тошкентнинг Яккасарой туманидаги“ Аския” бозорини замонавий кўринишда қуриш бўйича тендерда Хитой компанияси ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Яккасарой тумани ҳокимлиги

    Янги савдо мажмуаси 3 минг квадрат метрдан иборат экобозор, музлаткичли омборхона, шунингдек, эскалаторлар, пандуслар, Wi-Fi нуқталари, велосипед йўлаклари ва кўнгилочар объектларни ўз ичига олиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин атрофда 4 юлдузли меҳмонхона қуриш режалаштирилган.

    Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги деҳқон озиқ-овқат бозори тўлиқ қайта қурилиши, беш баробар кенгайиб, бир нечта ҳудудлардан иборат замонавий савдо, бизнес ва дам олиш марказига айланиши ҳам маълум қилинганди.

    Фото: “Дарё”

    Қурилиш даврида бозор ўз фаолиятини тўхтатмайди, барча тадбиркорлар ишини давом эттиради. Уларга ишлаш учун имконият яратиб берилади.

    15 январ, 15:10   Изоҳ (0)   4976
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Бешёғоч» деҳқон бозори#Тошкент#бозор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юнусобод” бозори савдо, бизнес ва дам олиш марказига айланади

    13.12.2024, 19:30

    “Юнусобод бозорида ишлаётган тадбиркорлар ишсиз, жойсиз қолмайди” — Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъули 

    18.12.2024, 15:00

    “Аския” бозорини замонавий кўринишда қуриш бўйича тендерда Хитой компанияси ғолиб бўлди

    25.12.2024, 11:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.