• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишди

    Абу-Даби шаҳридаги “Қаср аш-Шати” қароргоҳида 15 январь куни Шавкат Мирзиёев ва Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон—БАА дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини, шу жумладан, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон етакчисининг БААга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очаётгани — улар стратегик шериклик даражасига кўтарилаётгани қайд этилди. Сиёсий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Етакчилар иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини, жумладан сунъий интеллект, рақамлаштириш, “яшил” энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби 6 та асосий йўналишни белгилаб олди. Ҳар бир устувор соҳа бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этишга келишилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Томонлар 2025—2027 йилларни “Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври” деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлади. Шу маънода, 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга ошириш ва инвестиция портфелини 50 миллиард долларга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш асосий вазифа этиб белгиланди.

    Ўзбекистон икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва БАА компанияларининг юртимиздаги инвестициявий фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид номидаги университет билан ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича қўшма дастурни ишга туширишни таклиф этди.

    Музокаралар давомида бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Етакчилар халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашди.

     

    15 январ, 14:54   Изоҳ (0)   1940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди

    15 январ, 14:14

    Ўзбекистонда жойлашган ери ўзгарган тадбиркорлар қайта рўйхатдан ўтказилгани учун энди давлат божи тўламайди

    15 январ, 13:39

    Фуқароларга ҳурматсизлик қилгани ортидан ишдан кетган Андижон тумани собиқ ҳокими яна раҳбарлик лавозимини эгаллади

    15 январ, 12:59

    Беларуснинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    15 январ, 12:27

    Минг доллардан 1 миллион долларгача: Порахўрликда айбланган ҳоким ва “замҳокимлар”

    15 январ, 11:52

    Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қўлбола алкоголни сотувга қўйганларга жиноят иши қўзғатилди

    15 январ, 11:13
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.