• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади

    “Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус электрон платформа орқали шакллантирилади. Ҳужжатда қайд этилишича, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда сифатли ва холисона баҳолаш, айниқса, меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшлар бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

    Давлат буюртмаси — иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли кадрларга бўлган талабидан келиб чиқиб, давлат гранти кўринишида ажратиладиган кадрларга бўлган буюртма.

    2025/2026-ўқув йилидан олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади. Кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилиб, ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.

    Платформага жумладан қуйидаги маълумотлар киритиб борилади:

    • иқтисодиёт тармоқларида расман банд бўлган аҳоли сони;
    • давлат ва нодавлат ОТМлари битирувчиларининг ўқишни тамомлагандан сўнг расман бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;
    • меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражаси ҳақида;
    • “Олий таълим жараёнларини бошқариш (НЕМИС)” ахборот тизимида мавжуд битирувчилар ва ОТМлар тўғрисида.

    Низом қуйидагиларни назарда тутади:

    • давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш;
    • иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
    • иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш.

    2025 йилдан 4 йиллик давр учун давлат буюртмаси параметрларини олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда тасдиқлаш учун таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ҳар йили 1 майга қадар киритиш таъминланади.

    Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили қабулидан бошлаб давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинганди. “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони билан 2025 йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан шакллантириладиган олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда 4 йиллик давр учун тасдиқланиши белгиланганди.

    31 январ, 12:31   Изоҳ (0)   2435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кадрларга давлат буюртмаси#бўш иш ўрни#бандлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий таълим муассасалари учун давлат буюртмаси белгиланди

    24.06.2019, 08:36

    Нукус давлат педагогика институтида 11 та таълим йўналиши бўйича 61 та ўрин ажратилди

    07.07.2019, 16:19

    Бухоро давлат университетида 12 та таълим йўналиши бўйича 53 та ўрин ажратилди

    07.07.2019, 15:45

    Ўзбекистонда олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган мактаблар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди

    08.07.2019, 22:05

    Ўзбекистондаги 3 та университетда АЭС мутахассислари тайёрлаш учун магистратура очилди

    18.10.2019, 18:39

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилади

    27.07.2020, 16:51

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Президент қарори билан тугатилмоқда

    08.09.2020, 22:32

    Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги институти ташкил этилади

    15.10.2020, 22:42

    Ўзбекистондаги ОТМларда давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрлари 25 фоизга оширилади

    29.03.2021, 12:33

    Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди

    24.06.2021, 09:10

    «Азму — шижоатли ёш гидроэнергетиклар» ёшлар форуми бўлиб ўтди

    25.06.2021, 16:30

    Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тасдиқланди

    23.10.2021, 16:20

    Ўзбекистонда давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинди

    25.05.2024, 10:24
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.