Президентнинг қарорига кўра 2019/2020-ўқув йилида республика ОТМлар бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
2019/2020-ўқув йилида Бухоро вилоятининг Ромитон, Пешку, Ғиждувон ва Шофиркон туманларига мақсадли қабул учун Бухоро давлат университетида 12 та таълим йўналишида 53 та жой ажратилган.