• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар ҳақида президентга ахборот бериб борилади

    Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди. Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

    Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

    Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади. Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

    Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида президентга ахборот бериб борилади.

    Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

    Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

    Синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид ҳужжатларни ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштиради.

    Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патрул-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.

    Натижада – 5 тагача маҳалла микроҳудудга бирлаштирилади ва жиноятчилик олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими яратилади.

    Ўзбекистонда 2021 йилдан криминоген вазият ҳақидаги маълумотларни маҳаллалар кесимида таҳлил қилиш электрон тизими яратилиб, ҳудудларни автоматик равишда “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартиби жорий этилган.

    2022–2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясида қуйидагилар белгиланганди:

    • жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) “Ҳудуд методикаси”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
    • содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ва “илмий диагноз хулосаси” билан “Э-жамоат хавфсизлиги” ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартибини жорий қилиш.

    Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2003 йилнинг сентябрида Ўзбекистон аҳолисига мурожаат билан чиққанида 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада криминоген вазият мураккаблигича қолаётганини, маҳалладаги жиноятчиликнинг илдизи кўпинча ижтимоий муаммоларга бориб тақалаётганини айтганди.

    22 январ, 09:58   Изоҳ (0)   4110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #криминоген вазият#маҳаллалар#жиноятчилик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги маҳаллалар криминоген вазият бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади

    01.12.2021, 15:05

    Сирдарёдаги маҳаллаларда янгиликларни радиоузел орқали бериб бориш йўлга қўйилди

    01.12.2021, 20:37

    Ўзбекистоннинг вояга етмаганлар жинояти юқори бўлган ҳудудлари эълон қилинди

    19.03.2022, 19:19

    Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди

    01.11.2022, 09:16

    «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади

    21.01.2023, 14:32

    Қаршидаги 64 та маҳалланинг 34 фоизи жиноятчилик содир этилишига қараб “қизил”, 42 фоизи “сариқ” тоифага киради: Қашқадарё ИИБ бошлиғи масъулларга маълумот берди

    07.06.2023, 11:00

    Ўзбекистонда “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп қайси ҳудудда экани маълум қилинди 

    28.07.2023, 16:01

    Ўзбекистонда ягона 112 тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади 

    28.07.2023, 16:18

    Фарғонада икки ҳудуд ИИБ раҳбарлари ва Риштон тумани прокурори ишдан олинди

    28.07.2023, 17:42

    “1,5 мингдан зиёд маҳаллада криминоген вазият мураккаблигича қолмоқда” — Пўлат Бобожонов

    15.09.2023, 10:37

    “Ўқувчиларнинг 39 нафари порнографик, 58 нафари зўравонликни тарғиб этувчи материаллар сақлагани аниқланган” — Самарқандда вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир э...

    17.11.2023, 13:15

    Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тадбирлар бошланди 

    02.12.2023, 10:45

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ИИББнинг Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди

    12.12.2023, 23:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.