• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги 64 та маҳалланинг 34 фоизи жиноятчилик содир этилишига қараб “қизил”, 42 фоизи “сариқ” тоифага киради: Қашқадарё ИИБ бошлиғи масъулларга маълумот берди

    Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиевга кўра, Қарши шаҳридаги мавжуд 64 та маҳалланинг 34 фоизи жиноятчилик содир этилишига қараб, “қизил” тоифага кирса, 42 фоизи “сариқ” тоифадаги маҳаллалар ҳисобланади. Бу ҳақда масъул криминоген вазият секторлар кесимида Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари иштирокида ўтказилган муҳокама йиғилишида гапирган.

    Таъкидланишича, муҳокама йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят суди, вилоят прокуратураси раҳбарлари иштирок этган бўлиб, унда 2023 йилнинг тўрт ойида содир этилган жиноятчилик масалалари муҳокама қилинган.

    “Тадбирни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Сотволдиев очиб, Қарши шаҳар ҳудудида жорий йилнинг тўрт ойи давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазият — жиноятчиликнинг олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қидирувдаги шахсларни топиб, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва бу борада йўл қўйилган камчиликларни атрофлича таҳлил этди.

    Таҳлилларга кўра, Қарши шаҳрида жорий йилнинг тўрт ойида умумий жиноятлар фуқаролар ўртасида ва оила турмуш доирасидаги ўзаро жанжаллар натижасида юз берган. Айнан шу турдаги жиноятларнинг содир этилганлигига қараб, Қарши шаҳридаги 64 та маҳаллалардан 34,4 фоизи ‘қизил’ ва 42,2 фоизи ‘сариқ’ тоифадаги маҳаллалар рўйхатида тургани ачинарли ҳолатлиги гапирилди. ‘Қизил’ тоифадаги маҳаллалар биринчи секторда 6 та, иккинчи секторда 4 та, учинчи секторда 7 та, тўртинчи секторда 5 тани ташкил этиши очиқланди”, — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати тарқатган маълумотда.

    Йиғилишда айтилишича, мазкур ҳолатлар, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича маҳаллалардаги “Бешлик” тизими ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан етарли даражада профилактик ишлар амалга оширилмаганлигини кўрсатмоқда.

    “Бунинг учун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар пайшанба куни вилоятдаги барча ташкилот, муассаса ва идораларда ‘Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни’ тадбирлари ўтказиб борилиши белгилаб берилган. Шу сабабли, ‘Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни’ тадбирини самарали олиб бориш, амалга оширилган ишларни таҳлил этиб, ўтказилаётган ‘Хавфсиз ҳудуд’, ‘Турмуш’, ‘Ўсмир’ ва бошқа профилактик тадбирларда барча мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамжиҳатликда иш ташкил этиб, ўзаро ҳамкорликни таъминлаши зарурлиги иштирокчиларга уқтирилди.

    Шаҳар ҳудудида содир этилган оғир турдаги қотиллик, тан жароҳати етказиш ва безорилик билан боғлиқ, ишга ва ўқишга киритиб қўйиш ҳамда уй-жой олиб бериш билан боғлиқ ҳолатлар фирибгарлик, кибер маконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла ва ташкилотларда профилактик ишларни кучайтириш, ОАВларда кўрсатувлар орқали жиноятларнинг салбий оқибатларини тарғиб этиш лозимлиги айтилди”, — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев.

    Қўшимча қилинишича, Қаршидаги жиноятларнинг барчаси ўзаро оилавий келишмовчиликлар ва низолар орқали келиб чиққан.

    “Келгусида, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида низоли оилалар, ҳуқуқбузарлик содир этиб маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг рўйхатларини шакллантириб, улар билан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида профилактик тадбирларни кучайтириб, ушбу оилалардаги аёлларга ‘Ҳимоя ордери’ни бериш, мунтазам равишда спиртли ичимлик оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этилаётган оилаларда ижтимоий-маънавий, тарбиявий муҳитни ва соғлом турмуш тарзини яратишда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва иш билан банд бўлмаганларини иш билан таъминлаш чораларини кўриш бугунги кун талаби. Хулоса қилиб айтганда, жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ишларни тизимли ташкил этиш борасида сектор раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Бу борада Йўл харитаси тузиб, амалга ошириш мажбурияти юкланди”, — дейди масъул.

    07.06.2023, 11:00   Изоҳ (0)   4699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги “Дўстлик” боғи яқинида икки туп чинор ноқонуний равишда кесилди

    07.06.2023, 10:03

    Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди

    07.06.2023, 09:34

    Сурхондарёда Тошкентга қатнов йўлини салкам 150 километрга қисқартирадиган янги йўл қурилмоқда

    07.06.2023, 09:17

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Италияга боради

    07.06.2023, 08:46

    Қашқадарёда 14 ёшли қизини аёвсиз калтаклаган отага ҳукм ўқилди

    07.06.2023, 00:05

    Наманганлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи ҳаж сафарига йўл олди (видео)

    06.06.2023, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.