• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Болам нафас ололмай ётибди, улар менга пул таклиф қилишяпти” – Намангандаги билярд клубида жанжал содир бўлди

    Наманган вилояти Поп тумани Чоркесар қишлоғида яшовчи Вазира Нишонова ижтимоий тармоқлар орқали ўғлини 5 нафар йигит калтаклагани бўйича мурожаат қилди. Мазкур мурожаатни журналист Азиза Қурбонова эълон қилди.

    Фото: Видеодан лавҳа

    Вазира Нишонованинг айтишича, икки кун олдин ўғли Турсунқулов Маъсудбекни чалажон ҳолда “томдан тушиб кетган” деган гап билан шифохонага олиб келишган. Мия чаноқ синган, икки томонлама қон қуйилиш деб ташхис қўйишган, бола зудлик билан операция қилинган. 

    Боланинг шу ҳолатга келишига сабабчи бўлган фуқаролар — ёшлар терговга тортилмай, эркин юришибди. Жанжал ўтган йили 3-мактабни битирган болалар билан бу йил 12-мактабни битирган болалар ўртасидан чиққан. Беш киши Масъудбекни ўласи қилиб урган, билярд таёқчаси, Coca-Cola шишаси билан бошини ёришган, орқа томондан сакраб, миясининг суюқлиги чиққунча калтаклашган. 

    Вазира опа тегишли идораларга телефон қилган, милиция иш очган. Лекин бугунга келиб, болани уришда қатнашган 5 кишилик гуруҳ (Б. Я., М.Х., Б.Н., Ж.Ҳ, Б.А.)нинг фақат биттасига айб юкланиб, қолганлари чиқиб кетган. Айтишларича, ўша гумонланаётган бола — оддий оиланинг боласи бўлгани учунгина тергов изоляторида қолган. Қолганлар ва жанжалда асосий фигурант деб айтилаётган Б.нинг ота-онаси эса боласи жон олиб, жон бераётган Вазира опага ишни босди-босди қилиш учун пул таклиф қилишган. “Қўлингдан нима келса қил” деб Масъудбекнинг қариндошлари билан жанжаллашган. 

    Вазира опа аслида йигитчанинг иккинчи онаси. Масъудбекнинг туғган онаси 2 ёшида саратондан вафот этган. Йигитча айни вақтда икки дунё ўртасида турибди. Бунинг устига, фарзандининг аҳволини кўриб, отаси инфаркт бўлган, у ҳам ўз ҳушида эмас, битта реанимацияда ота ва бола ётишибди, – дейилади постда.

    Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, 11 июнь куни соат 11:30 ларда Поп тумани “Маданият” маҳалласи ҳудудида жойлашган билярд клубида икки гуруҳ ёшлар ўзаро жанжаллашиб, улардан уч нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олишган. Жумладан, М.Т. (видеодаги шахс) ҳодиса натижасида оғир тан жароҳати олган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 11 июнь куни Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “э”, “л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

    Шунингдек, айбланувчининг ушбу ҳаракатларига дахлдор бўлган қолган шахслар ҳам жиноят иши бўйича ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Ҳозирда Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жиноят иши Наманган вилояти ИИБ томонидан алоҳида назоратга олинган.

    13.06.2024, 20:55   Изоҳ (0)   17196
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахдаги кафеда бир йигит қўшни столдаги қизларга гап отиши ортидан жанжал чиқди (видео) 

    24.05.2024, 19:15

    Жиззахда маст ҳайдовчи жанжалдан кейин “КамАЗ”да савдо дўконини бузиб ташлади

    29.05.2024, 08:48

    Тошкент вилоятида аёллар ўзаро жанжаллашди

    09.06.2024, 20:50

    Жанубий Корея президенти Тошкентдаги U-Enter инновацион тадбиркорлик маркази фаолияти билан танишди (фото)

    13.06.2024, 20:30

    Жўрабек Мирзамаҳмудов УНIDО бош директори билан учрашди

    13.06.2024, 20:05

    Ўзбекистоннинг уч ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди

    13.06.2024, 19:58
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Байден Трамп даврида АҚШни қора кунлар кутаётганини айтди

    Дунё | 1 август, 19:15

    Покистонда собиқ бош вазирнинг 200 га яқин тарафдори қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 1 август, 19:00

    Россия ҳар йили мингдан ортиқ “Искандер” ва “Кинжал” ракеталарини ишлаб чиқармоқда — Украина разведкаси

    Дунё | 1 август, 18:50

    Президент тeмирйўлчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 1 август, 18:40

    “Челси”да катта “тозалаш”: клуб 15 нафар футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

    Спорт | 1 август, 18:40

    Янги образ учун қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартирган актёрлар (фото)

    Кино | 1 август, 18:30

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    Дунё | 1 август, 18:20

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нархлар юқори даражада ўсаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 1 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.