Шоу-бизнес вакилларининг ҳаёти, қизиқишлари ва афзалликлари бизда уларнинг ижодларидан кам бўлмаган қизиқиш уйғотади. Мухлисларга ҳаттоки уларнинг қандай автомобилни афзал кўриши ҳам қизиқ, ахир автомобиль нафақат транспорт воситаси, балки унинг эгаси шахсиятининг аксидир.

Айрим санъат вакиллари ўзларининг мақомини таъкидлайдиган ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобилларни афзал кўришади. Ушбу автоуловлар кўпинча мухлислар орасида ҳавас ва муҳокама мавзусига айланади. Баъзи санъаткорлар учун эса автомобилнинг лаконик дизайни ва юқори нархи эмас, балки унинг қулайлиги ва хавфсизлиги муҳимроқдир.

Муниса Ризаеванинг гаражида бир нечта қимматбаҳо автомобиллар мавжуд:
- Mercedes-Benz G-синфи (G-Wagen) 420 минг доллар
- Mersedes S-Class w223 130 минг доллар
- LiXiang L9 75 минг доллар

“Кўзларим яна”, “Аҳа-оҳо”, “Голливуд”, “Секин-аста” ва “Эй само” каби қўшиқлари ортидан шуҳрат қозонган хонанда Муниса Ризаеванинг ҳозирда 3 та машинаси бўлиб, яқинда улардан энг қимматини ўз синглиси Карима Ризаевага совға қилди. Ўзи эса фарзандли бўлганидан сўнг қулайликни танлаб Л9 да, ўғли ва унинг энагаси билан бирга юрмоқда. Бундан ташқари, яқин кунларда, Ўзбекистонда бир дона бўладиган, бошқача рангдаги Lamborghini Urus автомобили ҳам унинг гаражидан ўрин эгаллайди.
Mercedes-Benz П-синфи, баъзан G-Wagen деб аталади, — Австрияда Магна Стейр томонидан ишлаб чиқарилган ва Mercedes-Benz савдо белгиси остида сотиладиган тўлиқ ўлчамли ҳашаматли йўлтанламаслар сериясидан бўлиб, 1978 йилдан ҳозирги кунгача ишлаб чиқарилмоқда.
Малик: Tesla Cybertruck — 200 минг доллар
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан бир нечта дуэт куйлаб, мухлислар назарига тушган хонанда Малик 200 минг долларлик Tesla Cybertruck автомобилини сотиб олганини ўз ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилган эди.

Tesla Cybertruck — Tesla томонидан ишлаб чиқарилган киберпанк услубидаги электр пикап автомобили бўлиб, маълум қилинган юк кўтариш қобилияти 1,6 тонна атрофида. Автомобиль моделига қараб, битта зарядда 500 милгача яъни тахминан 804 километр юради.
Асал Шодиева: Porsche Маcаn — 60 минг доллар
“Жаноб ҳеч ким” фильмининг юлдузи актриса Асал Шодиева баҳор келиши муносабати билан мухлисларини катта янгилик билан хурсанд қилган эди. У ўз Instagram саҳифаси орқали Porsche Маcаn автомобилини харид қилганини билдирган.

Porsche Маcаn — Audi Q5 асосида яратилган Германиянинг Porsche автомобилсозлик компаниясининг ихчам кроссовери бўлиб, илк марта 2013 йилда Лос Анжелесдаги автосалонда тақдим этилган.
Бобур Мансуров: Toyota Land Cruiser — 120 минг доллар
Актёр, режиссёр ва вайнер Бобур Мансуров 2024 йилнинг декабрь ойида янги автомобиль олганини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган эди.

Toyota Land Cruiser Япониянинг Toyota машинасозлик компаниясининг флагман модели бўлиб, унинг биринчи авлоди Toyota Бж номи билан 1951 йилда дунё юзини кўрган. Ўшандан бери бу модел ишончлилик, чидамлилик ва энг қийин йўл шароитларида ажойиб бошқарувчанлик рамзига айланди ва бутун дунё бўйлаб автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Нигора Каримбоева: Zeekr Х — 35 минг доллар
Актриса ва телебошловчи Нигора Каримбоева 2024 йилнинг ёз ойида янги автомобиль хариди ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Zeekr Х 2023 йилдан бери Хитойнинг Zhejiang Geely Holding Group компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ихчам электромобиль-кроссовер. 100 км/соат тезликка эришиш автомобиль комплектациясига қараб 3,7 дан 5,8 сониягача вақт олади. Автомобиль сиғими 4-5 ўринга мўлжалланган.
Жаҳонгир Отажонов: Hongqi E-HS9 75 минг доллар
Муҳокамалар марказида бўладиган хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам яқинда автомобилини янгилади.
E-HS9 — Hongqi брендининг флагмани бўлиб у 7 кишига мўлжалланган. Батарея қуввати соатига 120 киловатт, юриш масофаси эса 660 километрдан 690 километргача, бу нафақат ишга бориш ва қайтиш учун, балки бир қувватланиш билан узоқ муддатли шаҳар ташқарисидаги саёҳатлар учун ҳам етарли.
Шаҳзода Муҳаммедова: LiXiang L9 75 минг доллар
Актриса, бошловчи ва маҳоратли дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг айтишича, Li9 унинг ҳаётидаги энг яхши автомобиль экан.

LiXiang L9 — Хитойнинг ҳашаматли кроссовери бўлиб, у гибрид ва замонавий автомобилсозликнинг афзалликларини ўзида мужассам этган. Lixiang L9 — созламалари автоматик равишда янгиланадиган ноёб машина бўлиб, у дунёдаги энг қулай ва хавфсиз кроссоверлардан биридир.
Улуғбек Қодиров: Kia Sorento 55 минг доллар
Таниқли актёр Улуғбек Қодиров оқ рангли Kia Sorento ҳайдайди.
Kia Sorento — Кореянинг Kia Motors компаниясининг ўрта ўлчамли кроссовери бўлиб, 2002 йил Чикагодаги автомобиль кўргазмасида намойиш этилган. Sorento номи Италиянинг Сорренто курорт шаҳридан олинган.
Жаҳонгир Позилжонов: Mersedes-Benz GLS AMG 63— 175 минг доллар
Ўзбек хонандаси, актёри ва режиссёри “Божалар” гуруҳининг солисти Жаҳонгир Позилжонов 2024 йилда, Mersedes-Benz GLS AMG 63 автомобилини харид қилган.

Mersedes-Benz GLS AMG 63 — Германия Mercedes-Benz компаниясининг тўлиқ ўлчамли “люкс” синфидаги кроссоверлар серияси бўлиб, синфлар иерархиясида компания М/GLE синфидан юқори туради ва бренд кроссоверлари қаторида флагман ҳисобланади. У уч авлод автомобилларини ўз ичига олади: 2006 йилдан 2012 йилгача ишлаб чиқарилган Х164, 2012 йилда сотувга чиқарилган Х166 ва 2020 йилдан бери ишлаб чиқарилган Х167.
Севинч Исмоилова: BMW Х7 125 минг доллар
“Қашқадарё”, “Қорақалпоғим” ҳамда Ҳамдам Собиров билан куйлаган “Кара гўзим” тароналари билан машҳурликка эришган хонанда Севинч Исмоилова 2024 йилда, қора рангли BMW Х7 автомобилини харид қилган.

BMW х7 — Германия BMW компаниясининг тўлиқ ўлчамли ҳашаматли кроссовери бўлиб, 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади. Автомобиль Mercedes-Benz GLS-class, Lexus LХ ва Range Rover каби моделларга рақобатчи ҳисобланади.
Шаҳло Зоирова: Kia К9 85 минг доллар
Комик актриса ва хонанда сифатида танилган Шаҳло Зоирова апрель ойида янги автомобиль харид қилди ҳамда қувончини мухлислари билан бўлишди.

Kia K9 — 249 от кучи двигатели, автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ привод билан жиҳозланган бўлиб, 18 дюймли ғилдирак К9 моделининг профилига премиум-характери бахш этади.
Озода Нурсаидова: BMW i7 99 минг доллар
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидовага синглиси концерт олдидан қимматбаҳо автомобиль —BMW совға қилди.
BMW i7— биринчи тўлиқ электр динамикаси ва турли хил ахборот-кўнгилочар имкониятларни ўзида мужассам этган бўлиб, саёҳатдан унутилмас таассуротлар олиш имконини беради.

Ҳамдам Собиров: Cadillac LYRIQ 66 минг доллар
Ҳар бир қўшиғи YouTube тармоғида энг кўп кўрилгани билан ажралиб турадиган хонанда Ҳамдам Собиров Cadillac автомобилини харид қилди. Илҳом Фармонов биринчилардан бўлиб ушбу автомобилга ўтириб, Ҳамдамни дуо қилди.
Cadillac LYRIQ — 2022 йил май ойидан бери Cadillac томонидан ишлаб чиқарилган ўрта ўлчамли электр кроссовер автомобили. Бу Cadillac компаниясининг биринчи электромобили ва General Motors’нинг BEV3 платформасидаги биринчи серияли автомобили бўлиб, GM Super Cruise ярим автоном бошқарув тизимига эга.
Изоҳ (0)