• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Самарқанд

    Самарқандда раҳбар ва котибанинг ишқий муносабатидан 10 минг доллар ишлаб олмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан фош этилган бир нечта товламачилик жиноятлари ҳақида маълумот берди.

    Фото: Самарқанд вилояти ИИБ 

    Хусусан, қўшработлик 30 ёшли эркак ҳали турмушга чиқмаган 20 ёшлардаги қиз билан яқин муносабатда бўлган. Ўша вазиятни ғаразли ниятда видеотасвирга олган ва орадан вақт ўтиб, муносабатлар ёмонлашгани сабабли ушбу тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан дастлаб 800 минг сўм пул ҳамда янги қўл телефони олган.

    Кейинчалик ўша шахс қиздан яна товламачилик йўли билан 1000 доллар пул талаб қилган. Ҳолат юзасидан 14 май куни Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда эркак 1 миллион 200 минг сўм пулни қиздан олаётганида далилий ашёлар билан ушланган.

    Фото: Самарқанд вилояти ИИБ 

    Навбатдаги тадбирда ҳам товламачилик қилганлар қўлга тушган. Бир ташкилотда ишловчи бўлим бошлиғи котибаси билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Май ойида иккаласи бир манзилда учрашаётган вақтда котибанинг бошқа севгилиси ҳолат устига келиб қолган ва уларни видеотасвирга олган. 10 минг доллар бермаса, тасвирларни тарқатиш билан қўрқитган.

    Товламачилар дастлаб 3 минг долларни қўлга киритади ва қолганини ҳам тезроқ беришини талаб қилади. 20 май куни Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачидан ушбу аёл ва эркак товламачилик йўли билан 4 минг доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Яна бир ҳолатда 33 ёшли эркак турмушидан ажрашган 37 ёшлардаги аёл билан ишқий муносабатларда бўлиб келган. Ўша жараёнларни ғаразли ниятларда видеотасвирга туширган ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, дастлаб ундан товламачилик йўли билан 3,5 минг доллар миқдорида пул олган.

    Сўнг жиноий фаолиятини давом эттириб, тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган ва бу фотосуратларни ўчириш эвазига яна 10 минг доллар пул талаб қилган.

    25 май куни Самарқанд тумани Бадал қишлоғида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи аризачидан 7,5 минг доллар ҳамда 2 минг евро миқдоридаги пулларни олаётганида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

    Қайд этилишича, мазкур ҳолатларнинг барчаси ҳужжатлаштирилган ва жиноят содир этган шахслар тегишли тартибда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    05.06.2024, 15:32   Изоҳ (0)   7057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда “севган” қизининг беҳаё видеоларини интернетда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган йигит 5 йилга қамалди

    07.02.2024, 11:15

    Тошкентда ўзганинг суратларини ҳақоратли ёзувлар билан ижтимоий тармоқларда тарқатган аёл ушланди 

    29.03.2024, 10:02

    Самарқандда ўзганинг сир сақланиши лозим бўлган видеоларини интернетда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёл ушланди

    26.04.2024, 21:35

    Нукусда мактаб ўқувчиларининг фото ва видеоларини тарқатмаслик эвазига 300 доллар олган шахс ушланди

    27.04.2024, 16:20

    Қашқадарёда ўзганинг беҳаё суратларини Telegram’да тарқатиб юборган йигит ушланди

    31.05.2024, 14:15

    Польша киберхавфсизликни кучайтиришга 760 млн доллар ажратмоқчи

    05.06.2024, 15:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.