• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи сезиларли кўтарилди: кимлар энг кўп ойлик олмоқда? 

    Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига қараганда 815 минг сўмга ўсиб, 4 миллион 919 минг сўмни ташкил этди. 

    Статистика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил январь–март ойларида Ўзбекистондаги номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмга етди. Республикада 2023 йилнинг мос даврида бу рақам 4,1 миллион сўмни ташкил этган. 

    Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда жами 3 миллион 91 минг 950 нафар ходим маълумотларидан фойдаланилган. Бироқ кўрсаткични шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобга олинмаган. Агентлик изоҳига кўра, фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган. Агар мазкур тармоқларда ишловчи ходимлар ўртача ойлик иш ҳақи ҳам ҳисобланса, умумий кўрсаткич анча пасайиши мумкин.

    Ҳудудлар кесимида энг юқори миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 8 миллион 116 минг сўм. Шу билан бирга, қолган ҳудудларга нисбатан юқори ўртача ойлик даромадлар Навоий (6,5 миллион сўм), Тошкент (4,7 миллион сўм) ҳамда Андижон вилоятларида (4,4 миллион сўм) кузатилган. Энг кам ўртача ойлик иш ҳақи эса Сурхондарё вилоятида — 3,5 миллион сўм.

    Январь–март ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Андижон вилоятида (25,2 фоиз), Тошкент шаҳрида (22,3 фоиз), Фарғона вилоятида (21,5 фоиз), Навоий вилоятида (18,8 фоиз) ҳамда Жиззах вилоятида (18,2 фоиз) кузатилди.

    Биринчи чоракда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган — 13,2 миллион сўм. Хусусан, соҳа тармоқларидан бири молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи фаолиятда ўртача ойлик иш ҳақи 17,4 миллион сўм бўлиб, қолган тармоқлардагига қараганда энг юқори кўрсаткични ташкил этган.

    Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойликлар 11,7 миллион сўмни ташкил этиб, унинг тармоқларидан бўлган компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматларда ўртача ойлик энг юқори кўрсаткич — 17,7 миллион сўмгача етган. Ўз навбатида, ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 7,3 миллион сўм, саноатда 6,1 миллион сўм бўлиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил этган.

    Таълим (3,4 миллион сўм), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,2 миллион сўм) соҳалари ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича доимгидек бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда қайд этилган. Мазкур соҳалардаги ўртача иш ҳақи республикадаги умумий ўртача ойлик иш ҳақидан сезиларли даражада камлигича қолмоқда.

    Таълим соҳасининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи олий таълимда (7,9 миллион сўм), энг паст кўрсаткич эса мактабгача таълимда (1,8 миллион сўм) кузатилган.

    Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (5,5 миллион сўм), Наманган (3,4 миллион сўм) ва Навоий вилоятларида (3,4 миллион сўм) қайд этилган.

    Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасининг фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (4 миллион сўм), Қорақалпоғистон Республикасида (3,6 миллион сўм) ҳамда Хоразм вилоятида (3,5 миллион сўм) кузатилган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 551 минг сўмни ташкил этганди.  

    07.05.2024, 16:28   Изоҳ (0)   99311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилиши кутилмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан қанча маблағ сарфланади?

    03.01.2024, 15:55

    Ўзбекистонда энг кам ойлик олаётган соҳа ходимлари кимлар?

    29.01.2024, 18:41

    Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун йиллик тўлов миқдори маълум қилинди

    02.04.2024, 12:12

    Дунёдаги энг қашшоқ давлатлар рейтинги эълон қилинди, Ўзбекистон нечанчи ўринда?

    05.05.2024, 19:16

    Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 

    04.05.2024, 21:21

    Яширин иқтисодиёт тўғрисидаги қарор лойиҳаси: у қандай салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин?

    04.05.2024, 14:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ фуқаросини қийноққа солгани учун Сурия 20 млн доллар жаримага тортилди

    Дунё | 30 май, 12:14

    Пакет билан бўғишган, куйдириш билан қўрқитишган: Тошкентда фуқаролар бўйнига жиноят илмоқчи бўлган ИИО ходимлари жазоланди

    Ўзбекистон | 30 май, 12:06

    “Ал-Ҳилол” Фернандеш трансферини деярли якунлади — манба

    Спорт | 30 май, 12:02

    АҚШда мигрант Трампни ўлдириш билан таҳдид қилди 

    Дунё | 30 май, 11:56

    Голливуд юлдузлари машҳурликнинг ҳақиқий баҳоси ҳақида очиқ-ойдин сўзлаб берди

    Кино | 30 май, 11:51

    БАА аҳолиси учун ChatGPT Plus обунаси бепул бўлди

    Дунё | 30 май, 11:45

    Хакерлар Оқ уй аппарати раҳбарининг телефонига бузиб кирди — WSJ 

    Дунё | 30 май, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.