9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
- Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
- Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилса бўлади.
Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)