• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ташкилотлар, ҳудудлар ва кўчмас мулк объектлари кесимида энергия истеъмоли рейтинги жорий этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йилдан йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Шу мақсадда 2024 йилда ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилди. Бу мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда энергия истеъмолини самарали ташкил этиш орқали муайян ҳажмларни тежашни назарда тутади.

    Шунингдек, истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади. Audiт асосида ташкилот ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг ижроси назорат қилинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу борада шаффофликни таъминлаш учун энергия аудити хулосалари ва ундан кейин эришилган натижалар йиллик бизнес-режаларига киритилиб, кузатув кенгашида тасдиқланади.

    Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича KPI жорий этилади.

    Шунингдек, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганликлари учун амалдаги тарифга ўсувчи коэффициентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш, истеъмолчилар томонидан мажбурий энергия аудити ўтказиш натижасида белгиланган чора-тадбирларни муддатида бажарилмаслиги, ушбу чора-тадбирлар бажарилишидан иқтисод қилиниши кутилган ёқилғи-энергетика ресурслари қиймати миқдорида жарима қўллаш тартибини жорий қилиш масаласи ўрганилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Яна бир таклиф – ташкилотлар, ҳудудлар ва кўчмас мулк объектлари кесимида энергия истеъмоли рейтингини жорий этиш. Бунда Энергетика вазирлиги томонидан энергия сиғими энг юқори ва энг паст бўлганларнинг 10 талиги юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

    Тақдимотда энергияни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва уни амалга ошириш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.

    Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни алоқадор вазирлик ва идоралар билан биргаликда чуқур ва пухта ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

    30.05.2024, 18:30   Изоҳ (0)   3395
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Метан заправкаларда сотилаётган табиий газнинг 3 350 сўмдан ошмаслиги таъминланмоқда — Энергетика вазирлиги

    01.04.2024, 21:15

    Президент Жиззахдаги саноат ва энергетика соҳаларидаги янги лойиҳалар қурилишини бошлаб берди

    08.04.2024, 20:00

    “Бир неча сабаблари бор” — энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди

    17.05.2024, 15:15

    “Мендан қўрқасанми?” — собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтларни кўчириб ўтказаётган фирма раҳбари фотографнинг бошига ичимлик тўкди

    30.05.2024, 18:14

    Бухоро ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди 

    30.05.2024, 16:55

    Аёли билан ҳам суҳбатлашилди: ўз жонига қасд қилган маҳкум бўйича янги тафсилотлар очиқланди 

    30.05.2024, 16:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.