Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Же Инни собиқ куёвининг авиакомпаниядаги иши бўйича порахўрликда айблашмоқда.

Прокурорларнинг таъкидлашича, унинг собиқ куёви Сео, авиация саноатида кам тажрибага эга бўлса ҳам, авиакомпания бош директори лавозимига ёлланган.
Мун Же Ин 2017 йилдан 2022 йилгача мамлакатни бошқарган ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан тинчлик битимини тузишга уринишлари билан тарихда яхши ном қолдирган.
2018 йилда собиқ президент куёви Сео ўз авиакомпаниясининг шўба корхонаси Тҳаи Eastар Жет ижрочи директори этиб тайинланган. 2018–2020 йиллар оралиғида Сео иш ҳақи ва уй-жой таъминоти учун тахминан 217 миллион вон (150 минг доллар) маблағ олган. Прокурорларнинг таъкидлашича, бу сумма Мунга мўлжалланган пора ҳисобланади.
Мунга айблов ҳукми унинг маъмуриятидаги амалдорларга қарши бир қатор жиноий иш қўзғатилиши фонида эълон қилинди. Шу ой бошида Муннинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси ва мудофаа вазири фаолларга разведка маълумотларини ошкор қилганликда айбланган эди.
Мамлакат ҳукумати қўлдан қўлга ўтганда рақобатчи сиёсатчилар тергов қилиниши Жанубий Кореяда одатий ҳол саналади.
Муннинг Демократик партияси жиноий таъқибни қоралаб, уни “собиқ президентни камситишга қаратилган сиёсий ҳаракат” деб атади.
Изоҳ (0)