Кўксарой қароргоҳидаги икки томонлама тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Фахрий меҳмонлар хиёбонига ташриф буюрди.
Бу ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия халқларининг дўстлиги, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи сифатида биргаликда дарахт экди.
Хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар етакчилари томонидан экилган дарахтлар ҳам ўсмоқда.
Изоҳ (0)