• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Бино қуриб сотиш носоғлом банклар иши” — иқтисодчи учта давлат банкининг бизнес марказлари сотувга қўйилгани ҳақида

    Тошкент шаҳрида учта давлат банкига тегишли янги қурилган кўп қаватли бинолар сотувга чиқарилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров фикрича, кўчмас мулкка инвестиция киритиш банкларнинг молиявий самарадорлигини ёмонлаштиради. 

    Foto: Shutterstock

    Давлат активларини бошқариш агентлиги Tashkent City ҳудудидаги “Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Алоқабанк”га тегишли кўп қаватли биноларни сотувга қўйди. Баландлиги 26 қаватдан 33 қаватгача, майдонлари 66,2 минг квадрат метрдан 82,3 минг квадрат метргача бўлган бизнес марказлар сотувига KPMG компанияси консултантлик қилади.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур савдо бўйича билдирган муносабатида банклар бино қуриб сотиши нотўғри эканига урғу берди.

    “Банк акциядорлари, кенгаши ва бошқаруви — бинолар нима учун қурилди ва битай деганда нима учун сотиляпти, бу жараённинг иқтисодий, молиявий манфаати ва афзаллиги нимадан иборат бўлди, деган саволга жавоб бера олмаслиги аниқ. Лекин бу саволга ҳеч бўлмаса, Марказий банк аниқлик киритиши керак. Чунки бино қуриб сотиш банкларнинг вазифаси эмас, носоғлом банк фаолияти ҳисобланади. Марказий банкнинг регулятор сифатида қилиши керак бўлган ишларнинг бири айнан банкларни кредитор, депозитор ва омонатчилар манфаатларига хавф соладиган операциялардан тийишдан иборат. Бу яна шунинг учун ҳам муҳимки, амалдорларнинг тор манфаатлари учун ўйинчоққа айлантирилган, саналган учта давлат банки бино қуриб сотишни яна давом эттирмоқчи. Гап ўтган ойда овоза қилинган ялтироқ режалар билан чекланмайди, бу учовлон банк хабарларга кўра, янги Тошкентда яна янги бино қуриш топшириқларини олган”, — деб ёзган иқтисодчи.
    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Отабек Бакировни банклар биноларини Давактив агентлиги орқали сотишмоқчи экани ажаблантирган.

    “Яна бир савол шуки, нега учовлон қурилган биноларни Давактив орқали сотмоқчи? Ахир “хусусийлаштириш оталари” қиммат сотиш дизайни билан эмас, арзонлаштириб, текинга сотиш схемалари билан машҳур-ку? Мана “Халқ банки” эски биносини ўзи сота олди? Нега Давактив ва унинг севимли консултантини ёллаш керак? Ё мақсад аввалдан тайинланган “инвесторлар”га биноларни топширишми?”, — дея савол қўйган мутахассис.

    Отабек Бакировнинг ёзишича, бинолар Хитой банкларининг жуда қиммат кредитлари ҳисобига қурилган.

    “Ҳар бир бино учун олинган кредитлар 100 миллион доллардан 140 миллион долларгача. Тўланган фоизлар, комиссиялар, лойиҳаларнинг тайёрлаш қиймати билан биноларнинг таннархи 26 қаватлисиники 150 миллион доллардан, 33 қаватлиси 200 миллион долларгача ошган бўлиши табиий. Кўрамиз, Давактив қанчага сотиб берар экан”, — қайд этган жамоат фаоли.

    Аввалроқ иқтисодчи банкларнинг кўчмас мулкка инвестициялари (бу нафақат қурилиш ва эгалик, кўчмас мулк ва қурилишга кредитларни, инвестициялар, бошқа харажатларни ҳам ўз ичига олади) молиявий самарадорликни кескин ёмонлаштирадиган омиллардан ҳисобланишини ёзганди.

    Хабарларга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” Яшнобод филиали ўрнида 40 миллион доллар эвазига 21 қаватли бино қурмоқчи. Унинг дастлабки тўрт қаватида савдо-кўнгилочар комплекс, бешинчи қаватида банк, юқори қаватларида офис ва квартиралар қуриш режалаштирилган.

    30.05.2024, 12:40   Изоҳ (0)   6682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

    28.05.2024, 16:25

    Ўзбекистонда уй-жой нархлари нега тез ошмоқда? Марказий банк изоҳ берди

    29.05.2024, 16:45

    Автомобиллар асл нархидан қиммат сотилишда давом этмоқда — Марказий банк

    29.05.2024, 19:35

    Ўзбекистонда магистратура ва докторантура учун талаб этиладиган хорижий тиллар бўйича сертификатлар рўйхати тасдиқланди

    30.05.2024, 12:32

    Тошкент вилоятида 36 минг долларлик ҳужжатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    30.05.2024, 12:15

    Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган наркотикларни Ўзбекистонда сотмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    30.05.2024, 11:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.