• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сони кескин камайди

    Мамлакатда жорий йил бошидан бери 602 мингдан ортиқ оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари бериш тўхтатилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шуғуллана бошлади. Агентлик кам таъминланган оилалар сони ва уларга берилаётган моддий ёрдам миқдори бўйича ойлик ҳисобот бериб келмоқда.

    Моддий ёрдам олувчилар камаймоқда

    Статистик рақамларга кўра, 2023 йил октябрда республикада 2,3 миллион оилага давлат томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилган. Кейинги ойларда ижтимоий нафақа олаётганлар сони камайиш босқичига ўтган. Масалан, декабрда 2,1 миллион оила нафақа олган.

    Жадвал: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар сонининг кескин қисқариши 2024 йил январдан бошланган. Хусусан, шу йилнинг дастлабки ойида 1,94 миллион, февралда 1,72 миллион, март ойида 1,53 миллионта оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилган.

    Жадвал: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

    Апрелга келиб, бу рақам январдагига қараганда сезиларли қисқарганини кўриш мумкин. Яъни ўтган ойда 1,34 миллионта оила жами 645,5 миллиард сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари олган. Ўтган 7 ой давомида (октябрь–апрель ойлари) 940 мингта оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари тўлаш тўхтатилган. Жорий йил ҳисобидан эса (январь–апрель) нафақа олувчи оилалар сони 602,4 мингтага қисқартирилган.

    Апрелдаги кўрсаткичлар

    Ўтган ойда республикада 1,34 миллион кам таъминланган оилага 628,5 миллиард сўм болалар нафақаси, 44,5 минг оилага салкам 17 миллиард сўм моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Бунда нафақа олувчи оилалар улуши республика ҳудудларида яшовчи жами оилаларнинг 13,8 фоизини ташкил этган.

    Мамлакатда нафақа олувчи камбағал оилалар сони энг кўп ҳудудлар сифатида Самарқанд ва Фарғона вилоятлари қайд этилган.

    Жадвал: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

    Самарқанддаги жами оилалар сони 1,12 миллионта бўлиб, шундан 167 мингтаси (16,5 фоиз) нафақа ва моддий ёрдам олган. Жумладан, 162,8 минг оилага 80,6 миллиард сўм болалар нафақаси, 4,2 минг оилага 1,6 миллиард сўм моддий ёрдам пуллари тўлаб берилган.

    Апрелда Фарғона вилоятидаги жами оилалар сони 1,22 миллионтани ташкил этган. Шундан 166,9 мингтаси (14,8 фоиз) нафақа ва моддий ёрдам олган. Жумладан, 162,8 минг оилага 78,1 миллиард сўм болалар нафақаси, 4,1 минг оилага салкам 1,6 миллиард сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилган.

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони энг кам ҳудудлар Тошкент шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари бўлган.

    Масалан, апрель ойида пойтахтда жами 981,3 минг оила мавжуд бўлиб, шундан 26,9 мингтаси 13,2 миллиард сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам олган. Навоийда 297,9 минг оила бўлиб, уларнинг 30,3 мингтасига 13,7 миллиард сўм, Сирдарёдаги жами 237,3 минг оиладан 39 мингтасига ижтимоий ёрдам пуллари берилган.

    2023 йилдаги кўрсаткичлар

    Статистик рақамларга қараганда, 2023 йилда Ўзбекистондаги 2,2 миллион оилага жами 12,3 триллион сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари тўлаб берилган. Оилаларнинг 2,13 миллионтаси болалар нафақаси, қолган 76 мингтаси моддий ёрдам олган. Умумий ҳисобда республиканинг барча ҳудудларида яшовчи оилаларнинг 22,7 фоизига болалар нафақаси ва моддий ёрдам маблағлари берилган.

    Жадвал: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

    Ўтган йили ҳам моддий ёрдам маблағлари олган оилалар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчи бўлган. Вилоятда йил давомида 271,8 минг оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари олган. Моддий ёрдам пулларини энг кам олган оилалар Тошкент шаҳрида қайд этилган. Ўтган йилда пойтахтда 32,2 минг оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари олган.

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам кимларга берилади?

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган оилаларга тайинланади. Мазкур маблағларни олиш учун мурожаатчининг ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан — 648 минг сўмдан кам бўлиши лозим.

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда аризачининг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари иш билан банд ёки меҳнат органларига мурожаат қилган бўлишлари керак.

    Шу билан бирга, талабгордан биттадан кўп кўчмас мулки, нотурар кўчмас мулки, янги автомашинаси, банкда катта миқдордаги депозитлари ва қимматли қоғозлари бўлмаслиги инобатга олинади.

    Қанча тўланади?

    Ҳозирда болалар нафақаси миқдори оилада уч ёшгача бўлган бир бола учун 325 000 сўм. Энг биринчи фарзанд уч ёшдан катта бўлса, унга 250 000 сўм тўланади. Иккинчи фарзандга икки ҳолатда ҳам 150 000 сўмдан берилади. Кейинги фарзандларнинг ҳар бири учун 100 000 сўмдан қўшилади. Моддий ёрдам миқдори эса ойига 380 000 сўм.

     

    23.05.2024, 15:21   Изоҳ (0)   126819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ёки тўлаш тартиби қандай?  

    11.07.2023, 12:39

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    15.11.2023, 13:41

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда нималар ўзгармоқда? Мутахассис билан суҳбат

    19.11.2023, 09:10

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда фирибгарлик ҳолатларининг олди олинади — Пенсия жамғармаси

    04.12.2023, 15:21

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам: кимларга, қанча тўланади?

    17.05.2024, 11:45

    Ўзбекистонда “суюнчи пули” тайинлаш тизими ўзгарди: янги тартиб қандай ишлайди?

    22.05.2024, 12:48

    Ўзбекистонда инфляция ошди. Бозорларда нархлар қандай ўзгармоқда?  

    22.05.2024, 18:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин: “Россия фронтга Украинадан икки баравар кўп аскар юбормоқда”

    Дунё | 14 май, 10:17

    Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад этилди 

    Ўзбекистон | 14 май, 10:06

    Сиз ўйлагандан ҳам муҳим: нима учун фарзандларни доим тинглаш зарур?

    Фарзанд | 14 май, 09:58

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    Дунё | 14 май, 09:48

    ИИББ БАА — Ўзбекистон учрашуви олдидан футбол мухлисларини огоҳлантиради (видео)

    Спорт | 14 май, 09:44

    Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги механизм жорий этилади

    Ўзбекистон | 14 май, 09:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.