• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда? Асосий кўрсаткичлар

    Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган экспорт ва импорт операциялари бўйича маълумот берди.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ўзбекистон 2024 йилнинг январь–июнь ойларида 1 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилди. Мазкур кўрсатгич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 45,3 минг тоннага (4,7 фоиз) кўп. Экспорт қилинган маҳсулотлар қиймати эса 607,3 миллион долларга етди. Бу 2023 йилнинг мос давридагидан 8 фоизга ортиқ.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,2 фоиз), Қозоғистон (16,8 фоиз), Покистон (15,3 фоиз) ҳамда Хитой (5,9 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

    Ўзбекистон ярим йил давомида Россияга умумий қиймати 250,1 миллион долларлик 348,4 минг тонна мева-сабзавот экспортини амалга оширди. Қозоғистонга 101,7 миллион долларлик 335,8 минг тонна, Покистонга 92,7 миллион долларлик 89 минг тонна, Хитойга 35,8 миллион долларлик 44,3 минг тонна мева ва сабзавот маҳсулотлари сотилди.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Масалан, биринчи ярим йилликда 71,7 миллион доллар эвазига 33,5 минг тонна гилос ва олча, 47 миллион долларга 46 минг тонна ўрик мевалари экспорт қилинган.

    Экспорт таркибида сабзавотлардан 267,4 минг тонна пиёз 53,3 миллион долларга, 159,5 минг тонна карам 41,6 миллион долларга, 93,6 минг тонна сабзи 23,2 миллион долларга сотилган. Узум экспорти 6 минг тонна бўлиб, 5,5 миллион долларни ташкил этган.

    2022–2023 йиллардаги кўрсаткичлар

    Ўзбекистон 2022 йил январь–июль ойларида жами қиймати 549,2 миллион долларлик 968,5 минг тоннадан зиёд мева–сабзавот экспорт қилган. Ўтган 2023 йилнинг январь–июль ойларида эса 672,9 миллион долларлик мева–сабзавот экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга юқори бўлиб, жами экспортдаги улуш 4,5 фоизни ташкил этган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Ўтган йилда ҳам мамлакатнинг мазкур маҳсулотлар савдосида асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12 фоиз) ҳамда Қирғизистон (9,1 фоиз) мамлакатлари бўлган.

    2023 йил январь–июль ойларида мева ва сабзавотлар экспортининг қиймат жиҳатидан энг катта ҳажми Россияга тўғри келган (41,8 фоизи). Бу кўрсаткич Покистонга экспорт ҳажмидан 2,9 баробар кўпдир.

    Ўтган йилнинг дастлабки 6 ойида шафтоли бошқа меваларга қараганда кўпроқ маблағ келтирган. Ярим йил давомида 54,5 миллион долларлик 67,6 минг тонна шафтоли экспорт қилинган. Шу билан бирга, 52,9 миллион долларлик гилос (45 минг тонна), 40,7 миллион долларлик ўрик (63,1 минг тонна), 22,3 миллион долларлик (30,1 минг тонна) узум экспорт қилинган.

    Сабзавотлардан 51,9 миллион долларлик пиёз (254,7 минг тонна), 33,4 миллион долларлик (43,2 минг тонна) помидор, 21,1 миллион долларлик (78,2 мин тонна) карам экспорт қилинган.

    Экспортдаги умумий кўрсаткичлар

    Ўзбекистон жорий йил январь–июнь ойларида салкам 13 миллиард долларлик товар ва хизматлар экспортини амалга оширди. Республика жаҳоннинг 186 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Мамлакат билан Хитой (18,5 фоиз), Россия (18,1 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (4,5 фоиз) ва Корея (3,4 фоиз) давлатлари савдо ҳажми бошқаларга қараганда сезиларли кўп. Масалан, Ўзбекистон Хитойга 2022 йилнинг январь–июнь ойларида 1,2 миллиард долларлик, 2023 йилнинг мос даврида 1 миллиард долларлик, 2024 йилнинг мос даврида 994,7 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилган.

    Россияга 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида 1,2 миллиард долларлик, 2023 йилнинг 1-ярим йилида 1,3 миллиард долларлик, 2024 йилнинг январь–июнь ойларида 1,7 миллиард долларлик товар ва хизматлар экспорти амалга оширилган.

    Статистика агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон экспортёрлари сони 5 682 тага етган. Улар томонидан ўтган ярим йилда қарийб 8,7 миллиард долларлик (номонетар олтиндан ташқари) товар ва хизматлар экспорт қилинган. Мазкур қиймат 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,9 фоизга кўп.

    23.07.2024, 14:20   Изоҳ (0)   8758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда мева ва сабзавотларнинг ўртача экспорт нархлари маълум қилинди

    26.05.2024, 10:05

    Ўзбекистон ташқи савдоси: экспортда олтин, импортда автомобиль улуши кўп  

    21.06.2024, 17:28

    Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани очиқланди

    30.06.2024, 22:55

    Ўзбекистон газ импортини рекорд даражада оширди 

    23.07.2024, 14:00

    “Ўзбекистонда 1,2 млн ўқувчи ўрнига эҳтиёж мавжуд” — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакили

    22.07.2024, 16:18

    Олти нафар халқаро инвестор International меҳмонхонасини сотиб олишга қизиқиш билдирди 

    22.07.2024, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.