• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Сирдарё Тошкент вилояти

    Яшил йўлак ташкил этилди, 100 нафар божхоначи чегара-постларга сафарбар қилинди: Божхона қўмитаси юк автомобили ҳайдовчилари эътирозидан хулоса чиқарди

    Telegram мессенжеридаги каналларда “Сирдарё”, “Яллама” ва “Нажимов” чегара-божхона постларининг Ўзбекистон билан чегарадош томонида тирбандликлар мавжудлиги, ичи тўла мева бўлган фуралар икки кундан бери чиқарилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шундан сўнг Божхона қўмитаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чегара-божхона постларида навбатсиз расмийлаштириш йўлга қўйилганини маълум қилди. Бу ҳолатга қизиқиш билдирган ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этиб, жараён ҳақида маълумот берди. 

    Божхона қўмитасининг бўлим бошлиғи Элёр Ҳакимовнинг маълумот беришича, чегара-божхона постларидаги тирбандликлар ҳақиқатан мавжуд бўлиб, айнан тармоқларда тарқалган видеолардан сўнг бунинг олдини олиш чоралари кўрилган. 

    Фото: “Дарё”
    Ҳар йили одатда шунақа ҳолатлар кузатилади. Шу боис божхона органлари томонидан бунинг олдини олиш чоралари кўрилади. Биз бугун журналистларга жорий мавсумда нима қилингани ҳақида маълумот бермоқчимиз, — дейди тармоқларда тарқалган ҳолатни тасдиқлаган масъул. 
    Фото: “Дарё”

    Билдирилишича, Ўзбекистондаги мавжуд энг катта чегара-божхона постларидан бири бўлмиш “Яллама”да импорт учун 6 та, экспорт учун 5 та йўлак ташкил этилган. 

    Фото: “Дарё”
    Одатий вақтларда “Яллама” чегара-божхона постидан кунига 400-500 та юк автомобили ҳаракатланган бўлса, пишиқчилик пайтида бу кўрсаткич 1000-1500 тага чиқади. Шу сабаб жорий мавсумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун “яшил” йўлак ташкил этилди. Алоҳида тезкор штаб тузилиб, чегара-божхона постларига 100 нафар ходимдан иборат қўшимча куч сафарбар этилди, — дейди қўмита бўлими бошлиғи. 
    Фото: “Дарё”

    Таъкидланишича, айни кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган юк автомобиллари постларда ташкил этилган яшил йўлаклар орқали чегарадан тез ва осон, шунингдек қисқа фурсатларда чиқиб кетишга муваффақ бўлмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Постнинг ичкарисида автотранспортлар ҳаракатини тартибга келтириб, айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк автомобилларини навбатсиз ўтказиб юбориш жудаям осон. Бу божхона ходимлари томонидан амалга оширилади. Бироқ постгача бўлган ҳудудда ҳайдовчиларнинг барчаси ҳам буни тўғри тушунмайди. Дейлик, бошқа юк ортилган юк автомобили ҳайдовчиси ўзидан кейин келган, айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк автомобилини ўтказишга қаршилик қилиши мумкин. Шундай пайтларда божхона органлари томонидан ташкил этилган янги тизим иш бермоқда. Яъни айнийдиган маҳсулотлар ортилган юк автомобилларига алоҳида белгилар ўрнатилиб, улар навбатсиз ўтиши мумкинлиги ҳақида эълонлар берилмоқда. Қолаверса, ЙПХ ходимлари ва божхона инспекторлари томонидан ҳайдовчиларга тўғри тушунтиришлар берилиб, шундай маҳсулотлар ортилган юк автомобилларини кузатув асосида навбатларсиз ўтказиб юборишмоқда, — дейди масъул.
    Фото: “Дарё”

    Қўмита вакилининг журналистларга маълумот беришича, жорий мавсумда экспортга чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганида 20 фоизга ортган. 

    Фото: “Дарё”
    Айни кунда об-ҳавонинг қулай келиши ҳам тадбиркорларга қўл келмоқда. Улар шу пайтдан фойдаланиб, асосан пиёз, гилос каби тез айнийдиган маҳсулотларини хорижлик харидорларга етказиб беришга ҳаракат қилмоқда, — дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриевнинг ОАВ вакилларига билдиришича, президент Шавкат Мирзиёев масъулларга 2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидан тушаётган даромадни 3,5 миллиард долларга етказиш бўйича топшириқ берган. 

    Фото: “Дарё”
    2023 йилда бу рақам 2 миллиард доллар бўлганини инобатга олсак, демак бу йил олдимизга жуда катта марра қўйилган. Табиийки, бунга эришиш осон эмас. 2017 йилдан кейинги тенденцияни кузатадиган бўлсак, йилдан йилга фақатгина 2020 йилдаги пандемия даврини ҳисобга олмаганда ташқи савдо юклари ортилган транспорт воситалари сони сезиларли даражада ошиб бораётганини кўриш мумкин. Бу рақамлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти даврига келганда янада ошади. Бу жараён божхонада тезкор чора-тадбирлар кўришни тақозо этади, — дейди Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев.
    Фото: “Дарё”

    ОАВ вакиллари билан суҳбатда бўлган юк автомобиллари ҳайдовчилари Даврон Эшмуродов ҳамда Салим Бурхонов айни кундаги имкониятлар уларнинг ишини енгиллаштириб, оғирини енгил қилаётганини айтмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Бугун 15-20 дақиқада постга етиб келиб, ишларимни битказиб, чиқиб кетишга тайёр бўлиб турибман. Постгача бўлган ҳудудда ҳайдовчилар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, бизга йўл беришмоқда. Пиёз ортилган машинам билан қийналмасдан, ишларимни тез битиряпман. Божхона ходимлари ҳам хушмуомала бўлиб, ишимизни тез битиришмоқда, — дейди ҳайдовчилар. 
    Фото: “Дарё”

    Аниқлаштирилишича, “Яллама” постидан юк чиқараётган ҳайдовчи Салим Бурхонов 23 тонна пиёз ортилган юк машинасида юк ортилган манзилдан чиқиб, чегарадан чиқиб кетгунча 5 соат вақт сарфлаган. 

    Фото: “Дарё”
    Илгари худди шундай юкни ортиб, манзилга ташлаб келгунча 20-22 кун вақтимиз кетар эди. Божхона постларида 4-5 кунлаб қолиб кетардик. Бугун юкни ортиб, чегара-божхона постидан чиққунча 5 соат вақт етарли бўлди. Биз бундан хурсандмиз, — дейди юк автомобили ҳайдовчиси Салим Бурхонов. 
    Фото: “Дарё”

    Қўшимча қилинишича, айни кунда “Сирдарё” ва “Нажимов” чегара-божхона постларида, шунингдек ўзбекистонлик масъуллар таклифига биноан Қозоғистондаги айнан шу чегара-постлари билан ёнма-ён жойлашган постларда ҳам қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада мазкур ҳудудларда ҳам етарли даражадаги шарт-шароитлар яратилади.

    24.05.2024, 22:05   Изоҳ (0)   10094
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Божхона постида ичи тўла мева бўлган фуралар 2 кундан бери чиқарилмаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди 

    18.05.2024, 21:56

    Ўзбекистонга чегара-божхона пости орқали ноқонуний олиб кирилаётган қурол тўхтатиб қолинди

    20.05.2024, 19:55

    Ўзбекистонда тез бузиладиган мева-сабзавотлар учун божхонада алоҳида йўлаклар ташкил этилади

    22.05.2024, 16:55

    ЎзЖОКУнинг 6 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

    24.05.2024, 21:50

    Андижонда ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

    24.05.2024, 21:45

    Тошкентда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмай қолди

    24.05.2024, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.