Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон президенти администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу бўйича давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланди, дея хабар берди Президент ахборот хизмати.

Фармон билан Шерзод Асадов Президент Администрациясида янги ташкил этилган Коммуникациялар департаментининг раҳбари — Ўзбекистон президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президент матбуот котиби лавозимидан озод этилди.
Алишер Самадов Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Шу сабаб у аввалги – президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Дониёр Қодиров эса администрациянинг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари бўлди. Шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан бўшатилди.
Гаяне Умерова администрациянинг Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти раҳбари этиб тайинланди. У бундан аввалги лавозими — Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосарилигидан озод этилди.
Нодиржон Абдураҳимов администрациянинг Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти раҳбари бўлди. У аввал Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари эди.
Бобур Хўжаев Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти раҳбари этиб тайинланди. Шу сабаб президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Зилемхан Ҳайдаров администрациянинг Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Элла Жаҳонгирова администрациянинг Тадбирларни ташкиллаштириш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозими ишлаган.
Аввалроқ президент маслаҳатчилари ва администрациянинг қатор янги лавозимларига номзодлар тайинланганди.
Изоҳ (0)