• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш қоидалари бузилгани ҳақида фото ва видео юборганлар рағбатлантирилади

    Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео юборган шахслар рағбатлантирилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳукуматнинг 7 июндаги қарори билан “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланди.

    Низом Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 74-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади. Ушбу моддада сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. 

    Шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиб, 48 соатда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига v-nadzor.gov.uz сайти орқали юборади.

    Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

    • содир этилган ҳуқуқбузарлик;
    • ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
    • ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, аниқланган сана ва вақт.

    Қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим. Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.

    Ҳуқуқбузарлик 1-маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади. Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин 1 йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади.

    Фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Рағбатлантириш жарима ундирилган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади.

    Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берганлар рағбатлантириш кўзда тутилаётгани ҳақида 2024 йилнинг июлида маълум бўлганди. 

    Ҳозирда Ўзбекистонда ернинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳақида хабар берган, дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларини фото ва видеотасвирга олиб жўнатган фуқаролар рағбатлантирилади. Шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида, ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади.

    11 июн, 13:23   Изоҳ (0)   1857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сув#ҳуқуқбузарлик#фото ва видео#мукофот

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада экологик фожиа — ерости сувларига нефть аралашиб кетган. Вазиятга Тошлоқ ҳокимлиги муносабат билдирди, ФНҚИЗ эса жавобгарликни зиммасига олди

    13.07.2020, 08:04

    Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг синфхонада қилган номаъқул иши учун прокуратурада ишловчи отаси жаримага тортилгани маълум қилинди. Аммо жарима миқдори очиқланмага...

    22.03.2021, 06:10

    Қаршидаги мактаб ўқувчилари дарсдан қочиб, муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ шу мактабда ўқийдиган прокурорнинг ўғли синфхонада ҳожатини чиқарганди...

    17.02.2022, 15:41

    Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

    26.05.2023, 10:32

    Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар 660 минг сўмгача мукофотланади — қонун лойиҳаси

    13.07.2023, 12:58

    Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади

    28.05.2024, 13:20

    Хоразмда табиат боғи инспектори тунги хизмат вақтида калтакланди

    08.06.2024, 10:11

    Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади 

    15.07.2024, 10:40

    Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

    14.09.2024, 09:06

    Ўзбекистонда қурилиш майдонларида атмосфера ҳавоси талабларини бузганлар жаримага тортилиши мумкин

    04.12.2024, 17:10

    “Ўзбеккосмос” икки мингга яқин ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлади

    19.12.2024, 18:32

    Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди?

    10 май, 22:00

    Исроил Ғазога кетаётган Грета Тунберг ва кеманинг бошқа экипажини ҳибсга олди

    9 июн, 15:04

    Иссиқ ҳавода ҳам узоқ турадиган макияж қилиш бўйича тавсиялар

    10 июн, 12:25

    Машҳур фильмлардаги кўпчилик пайқамаган, аммо катта маънога эга бўлган деталлар

    9 июн, 19:25

    “Афғонистон бошқа давлатларнинг сув ресурсларига даъво қилмайди” — элчи

    9 июн, 15:45

    Тошкент шаҳри, вилояти ва водийда 11 июнь куни ёмғир ёғиши мумкин

    10 июн, 12:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистондаги авиаҳалокат двигателларнинг ишдан чиқиши сабабли юз берган бўлиши мумкин

    Дунё | 12 июн, 22:50

    Миллиардлаб сўмлик зарар: Бухородаги завод мансабдорлари фаолияти текширув остида

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:40

    “Ким ўйлабди дейсиз” — Трамп Украинадаги можарога оид янги баёнот берди

    Дунё | 12 июн, 22:30

    Ҳиндистонда фирибгар аёл уч йил ичида 15 марта турмушга чиқди. У эркакларни алдаб, уларнинг пул ва тақинчоқларини ўғирлаган

    Лайфстайл | 12 июн, 22:25

    Кўпайдими ёки камайди? Ўзбекистонда кўп болали оилалар улуши очиқланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:20

    АҚШдаги заводда кимёвий моддалар сизиб чиқиши оқибатида минглаб аҳоли эвакуация қилинди

    Дунё | 12 июн, 22:10

    Туркияга ишлашга кетган ўзбекистонлик аёл автоҳалокатга учради

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:00

    Том Круз ва унинг ақл бовар қилмас трюклари: нега актёр жарликдан сакрайди ва самолётларда осилиб туради?

    Лайфстайл | 12 июн, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.