Лондоннинг “Челси” клуби Мадриднинг “Реал” жамоасида тўп сураётган 21 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсияни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Челси” Гарсияни Николас Жексоннинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда ва унинг трансфери учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Сабаби Сенегал терма жамоаси футболчиси ёзги трансфер ойнаси вақтида “аристократлар” сафини тарк этиши мумкин. Чунки унга Лондоннинг бошқа клуби — “Арсенал” қизиқиш билдирмоқда.
“Реал Мадрид” эса футболчини сотишга розилик билдириши мумкин, бироқ шартномага қайта сотиб олиш бандини киритмоқчи. Гарсиянинг амалдаги шартномасида 50 миллион евролик товон пули белгиланган.
Гонсало Гарсия 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида “Реал” сафида 4 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)