• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистонда фаолият юритувчи Humans компаниясининг Сингапурдаги таъсисчиси — Humans Mobile Ltd Марказий банк ва “Ўзбектелеком” хатти-ҳаракатлари ортидан халқаро арбитражга шикоят киритганди. “Ўзбектелеком” бунга муносабат билдирди.

    Фото: “Ўзбектелеком”

    Унда келтирилишича, Humans виртуал оператори, бошқа мобил операторлардан фарқли равишда, ўз тармоғини яратиш учун сармоя киритмаган. Шунинг учун у мобил алоқа хизматларини кўрсатишга 2020 йилдан буён шартнома асосида “Ўзбектелеком” АК мобил тармоғидан фойдаланиб келган.

    “Ўзбектелеком” Humans операторига нисбатан “бозордаги устун (монопол) мавқесидан фойдаланиб босим ўтказаётгани” тўғрисидаги ахборотлар нохолис эканлигини қайд этиб ўтди.

    Аслида Humans ўз инфраструктурасига эга “Ўзбектелеком” АКдан ташқари Ucell, Beeline, Mobiuz каби бошқа мобил операторлари билан ҳам шартнома асосида хизматларини кўрсатиши мумкин, қонунчиликда фақат “Ўзбектелеком” АК билан мобил инфраструктурадан фойдаланиш керак, деб ҳеч жойда белгиланмаган, дейилади компания муносабатида.

    Хизматларга “монопол юқори нарх” ҳақидаги давога нисбатан эса “Ўзбектелеком” Ўзбекистонда интернет хизматларини арзонлаштириш бўйича муҳим ишларни амалга ошириб келаётганини билдирди. Халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлик қобилияти кенгайтирилиши ҳисобига оператор ва провайдерлар учун 1 Мбит/с интернет нархи 2017—2024 йилларда 40 баробарга арзонлаштирилган.

    Маълум қилинишича, Humans виртуал оператори “Ўзбектелеком” мобил тармоғидан фойдаланиб, даромад топса-да, уни харажатларини тўлашни ортга суриб келмоқда.

    Humans узоқ муддат давомида шартнома мажбуриятларини тизимли равишда бузиб келган, яъни кўрсатилган хизматлар бўйича катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган. “Ўзбектелеком”  фақат истеъмолчилар ҳуқуқи бузилмасин, улар Humans бўладими, бошқа операторми, истемолчи тўлаган пулига яраша хизмат олсин, деб ўз хизматини давом эттирган, дейилади “Ўзбектелеком” муносабатида.

    Таъкидланишича, шу муносабат билан “Ўзбектелеком” АК мавжуд қарздорликни ундириш ва келгусида компанияга зарарни камайтириш мақсадида тегишли судга даъво аризаси киритишга мажбур бўлган.  “Ўзбектелеком” АК томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик юзасидан 8 май куни Humans компаниясига нисбатан Тошкент шаҳар иқтисодий суди қарори чиқарилган. 

    Компания агар келгусида жамоатчиликни, тартибга солувчи органлар ва бизнес ҳамкорларни чалғитувчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилса, ўз ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантирди.

    “Ўзбектелеком” очиқлик, ҳалол рақобат ва амалдаги қонунчиликка риоя қилиш тамойилларига содиқлигини тасдиқлайди. Компания бозордаги исталган иштирокчи, жумладан, Humans компанияси билан, улар ўз мажбуриятларини виждонан бажарган тақдирда конструктив мулоқотга очиқ, дея якунланган муносабат.

    Марказий банк ҳам Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдирганди. Унда “Мароқанд” АЖ тўлов ташкилотида фуқароларнинг пуллари қонунчиликда савдоси ва хизмат кўрсатилиши тақиқланган хизматларга (қимор ўйинлар) ўтказилгани сабабли ушбу тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини амалга ошириши олти ойга чеклангани ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятида аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилгани қайд этилганди. 

    5 июн, 09:55   Изоҳ (0)   2155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Humans#«Ўзбектелеком»#Марказий банк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors эгасига айланинг: Ўзбекистон тарихидаги асосий IPO‘лардан бири билан ким шуғулланади?

    11.10.2022, 18:00

    Humans Ўзбекистонда исталган картага пул ўтказиш комиссияси қийматини нолга тенглаштиради!

    03.11.2022, 21:00

    Humans билан энди янги телевизор учун тўлов қилмаслик мумкин

    01.12.2022, 18:00

    Ўзбекистонда «Кундалик» рақамли платформасидан фойдаланиш даражаси 50 фоизга етди

    27.12.2022, 10:30

    Суперапп Humans янги фойдаланувчиларга 100 000 сўмни кешбэк билан қайтариб беради

    08.02.2023, 19:31

    Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда мобил операторни ўзгартириш имконияти яратилди

    27.10.2023, 10:46

    Абонент қандай қилиб рақамини ўзгартирмаган ҳолда компанияни алмаштириши мумкин? Мутахассис тушунтириш берди

    27.10.2023, 20:55

    Ўзбекча креатив коммуникациялар: ўйинчилар, кейслар, тенденциялар

    22.10.2024, 18:02

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    16 май, 23:30

    Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритди

    4 июн, 15:41

    Марказий банк Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдирди 

    4 июн, 17:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.