• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Технологиялар

    “Трампни ҳибсга олишдек гап”: Павел Дуров илк бор Франциядаги тутқунлиги ҳақида гапирди

    Telegram асосчиси Павел Дуров америкалик журналист Такер Карлсонга интервью берди. Унда Дуров биринчи марта 2024 йилда Францияда ҳибсга олингани ҳақида гапирган. Бу ҳақда NUR Kazakhstan хабар берди.

    Foto: NUR Kazakhstan
    Фото: НУР Kazakhstan
    “Аввалига биз гўёки юридик сўровларга жавоб бермаганимизни айтишди, аммо бу ёлғон. Шундай бўлган тақдирда ҳам, “иштирокчилик” тушунчасининг талқини ниҳоятда хато. Адвокатларнинг айтишича, прецедентлар деярли йўқ”, деди Дуров.

    Унинг сўзларига кўра, Францияда у “банк ҳисобварақларисиз, аудитсиз” каби даъволар билан айбланган. Аммо Telegram “мутлақо бошқа даража: миллиард фойдаланувчи, аудит, шаффофлик” дея қўшимча қилган. У Франция расмийларининг “миллиардлаб Telegram фойдаланувчилари орасида ноқонуний фаолият билан шуғулланганлар борлиги” ҳақидаги айбловларини бемаънилик деб ҳисоблайди.

    “Бу 350 миллион америкаликдан бири жиноят содир этгани учун Дональд Трампни ҳибсга олишга ёки Макронни Тулузадаги талончиликда айблаб қамоққа тиқишга ўхшайди. Бу ўта бемаънилик”, дейди Telegram асосчиси.

    Унинг сўзларига кўра, ҳибсдалигига қарамай, у ўз қоматини сақлаб қолишга ва парҳезга риоя қилишга муваффақ бўлган. Спорт зали йўқ бўлса ҳам, у ўз камерасида жисмоний машқлар билан шуғулланган.

    “Менга овқатланиш масаласида истисно қилишганга ўхшайди. Ҳаммаси жойида эди. Мен гўшт ва фастфуд емайман. Менга балиқ беришди”, деди Дуров.

    Павел Дуров 2024 йилнинг 24 август куни Париждаги Ле Бурже аэропортида қўлга олинганди. Унга қўйилган айбловлар бўйича 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Ҳибсга олинганидан сўнг, мессенжер жамоаси баёнот бериб, компания бош директорнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини билдирган.

    26 август куни Париж прокуратураси Дуровга қарши иш 8 июль куни очилганини ва унга 12 та жиноят бўйича айблов қўйилганини маълум қилган. Улар орасида: ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини сақлаш ва тарқатишда иштирок этиш, гиёҳвандлик воситаларини олиш, ташиш, сақлаш, сотиш ёки ўтказишда иштирок этиш, уюшган гуруҳ таркибида фирибгарликда иштирок этиш, криптовалюта воситаларидан фойдаланиш, кабилар мавжуд.

    Кейинчалик маълум бўлишича, бизнесмен катта гаров эвазига қўйиб юборилган, бироқ Францияни тарк этиши тақиқланган. Франциялик жиноий ишлар бўйича адвокат Девид Либескинднинг фикрича, Дуровнинг суди 3-4 йилга чўзилиш эҳтимоли бор. Бироқ Дуров назоратни янада юмшатишни сўраши мумкин.

    6 сентябрь куни Дуров Франциядаги аэропортда ҳибсга олинганидан кейин биринчи марта алоқага чиққан — ўз каналида пост эълон қилган. Тадбиркор барчани қўллаб-қувватлагани ва меҳр-муҳаббати учун миннатдорлик билдириб, мавжуд вазият бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашган.

    Дуров ҳибсдан озод этилгач, Telegram модерация сиёсатини янгилагани маълум бўлди: мессенжер энди модераторларга чатлар ва хусусий гуруҳлардаги “ноқонуний контент” ҳақида хабардор бўлиш имконини беради.

    Кейинроқ француз оммавий ахборот воситалари Telegram Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция расмийларининг қонуний сўровларига жавоб беришни бошлагани, полицияга бир нечта жиноий ишлар бўйича сўровлар бўйича материаллар тақдим этгани ҳақида хабар берган.

    10 июн, 16:41   Изоҳ (0)   1387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Павел Дуров#Telegram#Франция#ҳибс

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Павел Дуров Telegram’нинг ишламай қолгани учун узр сўради

    24.11.2019, 10:16

    Павел Дуров фойдаланувчиларни Android фойдасига iOS’дан воз кечишга чақирди

    12.01.2021, 17:23

    Павел Дуров: Telegram январь ойида дунёда энг кўп юклаб олинган дастур бўлди

    09.02.2021, 10:11

    Forbes Павел Дуровни араб миллиардерлари рўйхатидан чиқарди

    11.04.2021, 09:11

    Павел Дуров ўзига шахсий ассистент қидирмоқда. Номзоддан юқори IQ даражаси ва бошқа мамлакатга кўчиб ўтишга тайёрлиги талаб этилади

    10.05.2021, 14:21

    Павел Дуров iPhone’ларни «ўрта асрга хос» қурилмалар, уларнинг фойдаланувчиларини эса Apple’нинг «рақамли қуллари» деб атади

    22.05.2021, 09:14

    Бразилияда Telegram блокланди. Павел Дуров юзага келган вазият учун мамлакат Олий судидан узр сўради

    19.03.2022, 23:00

    Павел Дуров россиялик миллиардерлар орасида энг “қашшоқлашган” дея топилди

    21.04.2023, 09:30

    Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? (фото)

    20.04.2024, 13:45

    Telegram асосчиси Павел Дуров сўнгги 2 йил давомида 180 долларлик смартфондан фойдаланганини айтди

    11.06.2024, 12:25

    Отабек Умаров Тошкентда Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди

    28.06.2024, 09:35

    Павел Дуров 100 дан ортиқ боласи борлигини айтди

    30.07.2024, 10:56

    Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинди. У 20 йилга қамалиши мумкин

    25.08.2024, 08:42

    Павел Дуров номзоди Нобель мукофотига илгари сурилди 

    28.08.2024, 09:40

    “Қоидаларимизни бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари тегишли органларга ошкор қилиниши мумкин” — Павел Дуров

    23.09.2024, 19:15

    Павел Дуров муваффақиятга интилаётган ёшларга муҳим маслаҳат берди

    25.10.2024, 15:45

    Франция ҳукумати Павел Дуровни АҚШга боришини тақиқлади

    20 май, 21:15

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    25 май, 09:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Snoop Dogg ўзи ҳақидаги биографик фильмга продюсерлик қилади

    Кино | 11 июн, 14:40

    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда

    Реклама | 11 июн, 15:00

    Индонезия Туркиядан 10 млрд долларга бешинчи авлод қирувчилари сотиб олиши мумкин

    Дунё | 11 июн, 14:23

    2025 йилнинг энг кассабоп ҳинд фильмлари

    Кино | 11 июн, 14:18

    Бразилияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мусобақада жанжал юз берди (видео)

    Дунё | 11 июн, 14:11

    Ширинликдан ўзни тия олмаслик: бу орқали организм қандай сигнал беради?

    Саломатлик | 11 июн, 13:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.