АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Силвестр Семедо лотереяда ғалаба қозониш учун рақамлар тўпламини танлади. У рақамларни илгари ишлаган биносидаги лифтдан олган. Фуқаро 300 минг доллар ютиб олди.

Семедо лотерея чиптасида 2, 6, 10, 14 ва 18 рақамларини танлаган. Унга кўра, илгари ишлаган биносидаги лифт айнан шу рақамли қаватларгина тўхтарди.
У уч марта бир хил рақамларни ёзиб, уч маротаба 100 минг доллардан ютиб олган. Семедонинг айтишича, у ютуқнинг бир қисмини севимли бейсбол жамоаси — “Бостон Ред Сох”нинг ўйинини томоша қилишга сарфлашини айтди.
Бундан олдин мерилендлик аёл ўзининг буржи рақамларини ишлатиб, лотереяда 50 минг доллар ютиб олганини айтган эди.
Изоҳ (0)