• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда уйларни иситиш тизими қачон ёқилади?

    Кузги совуқ об-ҳаво бошланиши билан иссиқлик масаласи юртдошларимиз орасида, айниқса, ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинадиган масалалардан бирига айланиб бормоқда. Фойдаланувчилар нима учун иссиқлик тизими об-ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлган тақдирдагина иссиқлик тизими ишга туширилиши ҳақида мунозаралар олиб бормоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига асосланган мазкур қоида ижтимоий тармоқларда кўплаб савол ва танқидларни келтириб чиқарди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда иситиш тизими қачон ишга туширилади?

    Одатда иситиш тизими шаҳар ҳокими буйруғи билан ишга туширилади, лекин бу кўпинча об-ҳаво шароитига боғлиқ. Ўтган йиллардаги иситиш мавсумларининг бошланиши ва тугаши ҳақидаги маълумотларга кўра, бу йил уйларга иссиқлик 10 ноябрдан тарқатилади. Қувурларнинг ёрилиши каби кўплаб бахтсиз ҳодисалар эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабдан тизим одатда дам олиш кунлари ёқилади. Бундай пайтларда аҳоли ўз уйида бўлиши ва радиаторлар қувватини назорат қилиши зарур.

    Радиаторларга иссиқ сув қачондан юборилади? 

    Совуқ кунлар бошланиши билан Тошкент аҳолиси иситиш тизимлари ёқилишини интиқлик билан кутади. Аҳолининг таъкидлашича, иситиш тизимини ишга тушириш Тошкент шаҳар ҳокимининг буйруғига боғлиқ, лекин амалда об-ҳаво шароитига қараб белгиланади.

    “Иситиш тизими Тошкент шаҳар ҳокимининг буйруғи билан ишга туширилади, лекин аслида бу фақат Аллоҳга, яъни об-ҳавога боғлиқ. Янгилик давлат веб-сайтлари ва телевидение орқали эълон қилинади. Шу сабабдан барча янгиликларни қолдирмай кузатиб борамиз”, дея ўз фикри билан ўртоқлашди шаҳримизнинг чекка туманида яшовчи фуқаро.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Юқоридаги маълумотларга кўра, тизимнинг ишга туширилиши об-ҳаво шароитига қараб ҳар йили ўзгариши мумкин. Мисол учун, бу йил 1, 2, 3, 4 ва 5 ноябрь кунлари учун об-ҳаво кундуз куни +20 дан +25 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳароратларда эса Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига асосан яқин кунларда радиаторларга иссиқлик келиши даргумон.

    Ўтган йилларда Ўзбекистонда иссиқлик берилган саналар:

    • 2023 йил — 6 ноябрь;
    • 2022 йил — 24 октябрь;
    • 2021 йил — 14 октябрь;
    • 2020 йил — 17 октябрь;
    • 2019 йил — 30 октябрь.

    Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда иситиш мавсумининг бошланиш ва тугаш саналари:

    2020/21 : 2020 йил 17 октябрдан 2021 йил 7 апрелгача (174 кун);
    2021/22 : 2021 йил 14 октябрдан 2022 йил 1 апрелгача (170 кун);
    2022/23 : 2022 йил 24 октябрдан 2023 йил 10 мартгача (138 кун);
    2023/24 : 2023 йил 8 ноябрдан 2024 йил 26 мартгача (140 кун).

    Goldenpages.uz маълумотларига кўра, сўнгги 4 йил ичида, иситиш тизими октябрь ёки ноябрь ойининг бошида ёқилган бўлиб, мавсум ўртача 138 дан 174 кунгача давом этган.

    Нима учун +8 даража ва бу қоида қандай келиб чиққан?

    Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига асосан об-ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлган тақдирдагина иссиқлик тизими ишга туширилади. Бу қоида янгилик эмас: шунга ўхшаш банд Ўзбекистон ССР ҳукуматининг 1985 йилдаги 497-сонли қарорида ҳам мавжуд эди. Бироқ мазкур қарор 1960—70 йилларда, ҳарорат нисбатан барқарор ҳамда бугунги кундагидек кескин ўзгаришлар мавжуд бўлмаган вақтда қабул қилинган.

    Ҳароратнинг кескин ўзгариши

    2024 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ҳаво айниқса ўзгариб туради. Масалан, 20 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати +30 даражага етган бўлса, 17 октябрь куни эрталаб у нолга тушиб, ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +8 даражани ташкил қилди. Об-ҳавонинг бундай кескин тушиб кетиши марказий иситиш тизимига уланган кўп қаватли биноларда, айниқса, бетон деворли биноларда намликни оширди. Натижада замонавий иссиқлик изоляцияси мавжуд бўлмаган эски уйларда яшовчи аҳоли совуқ уйларда яшашига тўғри келди.
    +8 даража қоидаси ҳозир ҳам амалдами?

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сўнгги йилларда ҳокимият об-ҳаво шароитларидан келиб чиққан ҳолда бу қоидага қатъий риоя қилмаяпти. Ўтган йиллар давомида ҳаво ҳарорати беш кун давомида +8 даражадан пастга тушмаган бўлса ҳам, иситиш мавсуми расман белгиланган санадан олдинроқ бошланди. Масалан, 2021 йилда иситиш тизими 14 октябрда, 2022 йилда 22 октябрда, 2023 йилда эса 3 ноябрда ёқилган. Эҳтимол, бунга ҳароратнинг кескин пасайиши ҳамда фуқароларнинг талаблари сабаб бўлган.

    “Тошкент обсерваторияси” метеорология станцияси маълумотлари асосида тузилган 2024 йил октябрь ойи учун ҳаво ҳарорати жадвали ҳароратнинг сезиларли ўзгаришини кўрсатмоқда, бу эса “+8 даража” қоидасининг тўғрилигига шубҳа туғдиради.

    Қўшни мамлакатлар тажрибаси: стандартлардан четга чиқиш қўшни давлатлар амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, +8 даража қоидаси ҳам ҳар доим ҳам амалиётга тўғри келавермайди. Масалан:

    Чимкентда (Қозоғистон) иситиш 21 октябрда, ўртача кунлик ҳарорат +8 эмас балки, +15 даража бўлган пайтда ёқилган. Фақат 23 октябрга келиб ҳарорат +8 даражадан пастга тушган.

    Олмаотада гарчи олдинги беш кун ичида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража оралиғида бўлган бўлса ҳам иситиш мавсуми 7 октябрда бошланди.

    Бишкек (Қирғизистон) қоидаларга нисбатан қатъий амал қилган ҳолда: 15—19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати +8 даражадан паст бўлганлиги сабабли 22 октябрдан пойтахтдаги уй ва бошқа ижтимоий объектларга иссиқлик берила бошланди.

    Қоидаларини қайта кўриб чиқиш вақти келдими?

    Иқлимшунос Эркин Абдулахатов “Газета.uz”га берган интервьюсида ушбу ёндашувни таҳлил қилиб, бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ҳозирги иқлим ўзгаришлари иситиш тизимларида янада мослашувчан ёндашувни талаб қилади деб ҳисоблайди. Иқлим ўзгариши куз фаслида кўпинча ҳароратнинг кескин ўзгаришига олиб келади, бу эса одамларнинг совуққа мослашишини қийинлаштиради. Бундан ташқари, ўтган асрда қурилган кўплаб бинолар совуққа бардош бера олмайди, бу эса ўз вақтида иссиқликка бўлган эҳтиёжни оширади.

    Эркин Абдулахатов хона ичидаги қулай ҳарорат нафақат ташқи ҳавога, балки намлик, қуёш нури ва шамол каби омилларга ҳам боғлиқлигини таъкидлади. 

    Иситиш мавсумининг бошланишини аниқлашда комплекс ёндашувлар

    Олим Ўзбекистонда иситиш мавсумини бошланишнинг мақбул муддатини белгилаш учун замонавий иқлим маълумотларига асосланган янги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади ва бунда аҳоли фикри, иқлимнинг соғлиққа таъсири бўйича тадқиқот натижалари, шунингдек, турар жой биноларининг дизайн хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.

    Ҳаво ҳарорати, намлик, шамол тезлиги, қуёш нури ва бошқа мураккаб факторларни ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида тақдим этилган қулай ҳарорат муҳити одамларнинг жисмоний ва иқтисодий самарадорлигига таъсир қилади, деб тушунтиради Абдулахатов.

    Иқлим ўзгариши ва қулай хона ҳароратига бўлган эҳтиёж, белгиланган стандартларни қайта кўриб чиқиш заруратини туғдирмоқда. Ўзгарувчан иқлим шароитида қатъий “+8 даража” қоидасига риоя қилиш бугунги кун стандартларига жавоб бермайди. Ўзбекистон аҳолиси учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминлашда кенг қамровли иқлим маълумотлари ва биоиқлим шароитларини ҳисобга олган янги стандартларни ишлаб чиқиш вақти келди.

    01.11.2024, 10:40   Изоҳ (1)   18074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #иссиқлик#Тошкент#иситиш#об-ҳаво#қор#ёмғир

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. davlatovfayz12112002@gmail.com / 01.11.2024, 16:30

      Eski qurilgan domda yashaymiz,devorlar zax tortgan,kechqurun ustimizga 2ta adyol olib uxlayapmz+8 qoidasini chiqarganlar uyida kanditsionerni yoqib oʻtiribtida,xalq orasiga kirib bir uylarni sovuqligini koʻrsin. 10kunlar boʻb qoldi sovuqdan koʻchada kurtkasiz yurib boʻlmaydigan boʻb qoldi.Kunlar Quyoshli oʻtyapti toʻgʻri lekin havo sovuq,nam.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эндиликда йиллик тўлов бўлмайди: Фақат иссиқлик таъминоти берилган кунларга пул тўланади

    03.12.2019, 12:41

    Shivaki’дан CTX1-T65HF ва CTX1-T130HF чиллерлари: саноат кондиционерларининг тўлиқ қуввати

    28.03.2022, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Чилонзор иссиқлик марказини бориб кўрди. Марказда ускуна ва тармоқлар эскирган (фото)

    13.12.2022, 18:38

    Айтилди, аммо кўп ўтмай қайтилди. Мактабларда 11 январдан дарс бошланиши ҳақидаги хабарни жамоатчилик қандай қаршилади?

    10.01.2023, 20:20

    Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 11 январдан дарслар бошланади

    11.01.2023, 01:32

    Тошкентда газ босими оширилади

    16.01.2023, 20:14

    Imzo “Икки карра энергия самарадорлик” акциясини эълон қилади

    20.02.2023, 12:00

     Қувват ва ишлаб чиқариш самарадорлиги: SHIVAKI чиллерлари

    04.07.2023, 18:00

    “Дарё” дайжести: 28 мартнинг энг муҳим хабарлари

    28.03.2024, 22:15

    Тошкент шаҳрида баҳорда икки марта иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади

    30.03.2024, 14:55

    Бухорода иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди

    31.03.2024, 13:10

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди 

    04.04.2024, 17:35

    Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди

    23.04.2024, 16:30

    Тошкентда 2 августгача иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилади

    24.06.2024, 12:17

    Тошкентнинг кўплаб ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади (рўйхат)

    04.09.2024, 19:38

    “Дарё” дайжести: 4 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    04.09.2024, 22:40

    BYD ўзининг янги SEAGULL электромобилини тақдим этади

    10.09.2024, 12:00

    Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади 

    11.09.2024, 11:15

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди

    17.09.2024, 13:25

    Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

    19.09.2024, 18:07

    Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилишининг сабаби очиқланди 

    21.09.2024, 18:45

    Engelberg ромлари — услуб, қулайлик ва эстетиканинг тимсолидир

    12.10.2024, 10:30

    Ўзбекистон Афғонистонда газ қазиб олиш учун 1 млрд доллар сармоя киритади. Мақсад “Толибон”ни тинчлантиришми ёки ...

    10.10.2024, 21:05

    "Атроф-муҳитни камроқ ифлослантиради" — Энергетика вазири ўринбосари АЭСнинг аҳамиятини тушунтирди

    15.10.2024, 17:43

    Engelberg — йиллар давомида синалган сифат

    19.10.2024, 10:30

    Келгуси ҳафта бошида ҳаво совийди. Жамоатчилик пойтахтда иссиқлик таъминотига қачон старт берилишини сўрамоқда

    25.10.2024, 17:21

    Янги Тошкент қурилиши учун Тошкент вилоятидан ажратилган ер, келгуси ҳафта бошида кутилаётган ҳаво совиши, 10 йилдан бери қидирувда бўлган ва Туркияда қўлга олинга...

    25.10.2024, 22:50

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    27.10.2024, 11:43

    Ўзбекистонда 29 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    28.10.2024, 11:10

    Қирғизистонда аномал иссиқда иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди

    28.10.2024, 17:35

    Пойтахт ҳокими иссиқлик таъминоти нархини 15 фоизга ошириш бўйича қарор қабул қилди

    31.10.2024, 18:07

    Шавкат Мирзиёев Навоийдаги политехникумни бориб кўрди 

    31.10.2024, 21:58

    “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг бир гуруҳ вакиллари мукофотланди 

    31.10.2024, 22:29

    Президентнинг Навоийга ташрифи, асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, Парламентга сайланган депутатлар рўйхати: 31 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    31.10.2024, 22:49
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.