• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эндиликда йиллик тўлов бўлмайди: Фақат иссиқлик таъминоти берилган кунларга пул тўланади

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Фото: АОКА

    Фото: АОКА

    Унда «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорлари лойиҳаларининг мақсади, мазмун ва моҳияти муҳокама қилинди.

    «Мазкур қарорлар лойиҳалари ижтимоий тармоқрларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қарор лойиҳасининг 2-бандида иссиқлик таъминоти учун янги тўлов тизими жорий этилиши назарда тутилган. Буни аҳолининг кўпчилик қисми тарифлар кўтарилиши деб нотўғри тушунмоқда. Йўқ, қарор лойиҳасида иссиқлик таъминоти учун тарифларни ошириш назарда тутилмаган, фақат тўловларни амалга ошириш тартиби ўзгартирилмоқда», — деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Алипошо Аҳмедов.

    Таъкидланишича, жорий этилаётган янги тўлов тизимига кўра, фақатгина иссиқлик таъминоти берилган муддатга тўлов қилиш кўзда тутилмоқда. Бу ўзгариш аҳоли томонидан тушган кўплаб мурожаатларга асосан киритилган.

    Мисол учун, бугунги кунда иссиқлик таъминоти учун амалдаги тўлов тизими бўйича аҳоли йил давомида тўловларни амалга ошириб келмоқда ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлган иситиш мавсумининг давомийлигини ҳисобга олмайди. (Масалан, 2018—2019 йилларда иситиш мавсуми 135 кун, 2017—2018 йил — 148 кун давом этди.)

    Тавсия этилган тўлов тизимини жорий этиш натижасида аҳоли ҳақиқатда амалда тақдим этилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҳақ тўлайди.

    Мутасаддилар аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таминоти етказиб бериш давомида тариф ҳамда етказиб бериш харажатлари ўртасида юзага келадиган зарарлар республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қисман қопланишини билдирди.

    «Эътиборлиси, қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019–2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади. Бунда ресурс тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилишни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини амалда мувофиқлаштириш жараёнлари инобатга олинади», — деди Иссиқлик таъминоти соҳасидаги истиқболни белгилаш ва тариф сиёсати бўлими бошлиғи Абдулазиз Матрўзиев.

    Маълум қилинишича, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномалар асосида етказиб бериш йўлга қўйилади. Кўп хонадонли уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилган тақдирда эса икки томонлама шартномалар асосида етказиб бериш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

    «Ҳозирда Жаҳон банки иштирокида умумий қиймати 220,7 миллион АҚШ доллари бўлган ‘Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва унинг энергия самарадорлигини ошириш’ лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мақсад: марказий қозонхоналар, иситиш тизимлари ҳамда тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, уйлар ва хонадонлар ички иссиқлик таъминоти тизимларини ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтган ҳолда тиклашдан иборат», — деди вазирлик Иссиқлик таъминоти бошқармаси бошлиғи Равшанбек Жўраев.

    Айтилишича, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда иссиқлик манбаларининг иситиш ускуналарини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция қилишни, шунингдек, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштиришни назарда тутувчи қиймати 780,4 миллион АҚШ доллари бўлган «Бухоро, Фарғона, Қувасой, Нукус ва Урганч шаҳарларида марказий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

    Аввалроқ Ўзбекистон Президенти «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: Тошкент ҳокими пойтахт аҳолисини узлуксиз иссиқ сув билан таъминлашга масъул қилиб белгиланди

    03.12.2019, 12:41   Изоҳ (0)   36475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон жанубида зилзила содир бўлди

    03.12.2019, 12:36

    Тошкентда 25 кунлик чақалоғидан айрилган она шифохона устидан шикоят қилди. Вазирлик ҳолат юзасидан текширув бошлади

    03.12.2019, 12:31

    Ўзбекистонда «жомадон банкинги» амалиётига чек қўйилади

    03.12.2019, 11:59

    Тожикистон президентининг ўғли Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашиш учун Тошкентга келди

    03.12.2019, 11:28

    Тошкент ҳокими пойтахт аҳолисини узлуксиз иссиқ сув билан таъминлашга масъул қилиб белгиланди

    03.12.2019, 11:12

    ЎзА бош директорининг мақоми вазирга тенглаштирилди

    03.12.2019, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.