“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, қорга айланади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси ва эрталаб 1-3 даража илиқ, кундузи 1-3 даража совуққача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бир оз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бир оз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3 даража совуққача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 2 даража совуққача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуққача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти блан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8 даража совуққача пасаяди.
Изоҳ (0)