Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди.
Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим!
Болалар ўзларининг ижод намуналари билан ўртоқлашдилар, сўнгра Dot Pad технологияси ёрдамида улар қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишди! Бу қизиқарли тажриба илм-фан ҳамма учун очиқ ва манфаатли эканининг исботидир, деб ёзади президент ёрдамчиси.
Изоҳ (0)