Лондондаги Британия музейида 26 сентябрь куни Silk Roads (“Ипак йўллари”) кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қатнашди.
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-45-1GoFuAuC.jpg)
“Ишончим комилки, ушбу лойиҳа Ипак йўли тарихи ва маданиятига қизиқувчиларга илҳом бағишлайди, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни ифода этади”, деди у ва кўргазма тантанали очилиш маросимида қатнашиш унга катта шараф эканини айтди.
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-45 (2)-sSKBuIjf.jpg)
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-45 (4)-Lp36v8s8.jpg)
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-45 (3)-k_fZDEEy.jpg)
Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, бой тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи нодир, қимматли осори атиқалар — 14 та экспонат намойиш қилинади.
Музейда намойиш этиладиган экспонатлар V-Х асрлар оралиғида Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланган инсонлар, маҳсулот ва ғоялар маданий ҳамда тарихий алоқаларнинг ривожланишига қандай хизмат қилганини кўрсатади.
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-46 (2)-GpzZWWdX.jpg)
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-46 (3)-KbdfTV3k.jpg)
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-46-OlEIGkoR.jpg)
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-47 (2)-TN583RhB.jpg)
![](/static/2024/09/25/photo_2024-09-25_16-28-47-EURwDxib.jpg)
Кўргазма 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йил 23 февралга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.
Изоҳ (0)