Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида “Ливерпуль” ҳужумчиси Диогу Жотанинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса фожеали воқеа тафсилотлари ҳам ошкор қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 28 ёшли португалиялик футболчи Диогу Жота ҳамда унинг укаси, “Пенафиэл” клуби футболчиси Андре Сильва 3 июлга ўтар кечаси Испания ғарбидаги А-52 трассасининг 65-километрида, Сернадилла ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган.
3 июль оқшомида Кастилия ва Леон минтақавий фавқулодда ҳолатлар хизматига бир нечта қўнғироқлар келиб тушган. Гувоҳларнинг айтишича, автомобиль йўлдан чиқиб автоҳалокатга учраган ва кейинчалик ёниб кетган.
Ҳодиса жойига тезкорлик билан йўл патрул хизмати, Замора вилоятининг ёнғин ўчириш бригадаси, соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолатлар маркази ва Момбуэсия тиббий марказидан зудлик билан тез ёрдам ходимлари етиб келган.
Тиббиёт вакилларининг расмий тасдиғига кўра, икки футболчи машина ичида ёниб кетган ва воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Изоҳ (0)