Бир вақтлар дунё бўйлаб танилган боксчи, миллионлаб долларлар соҳиби бўлган Майк Тайсон ҳаётида кўплаб бурилишлар юз берди. Унинг бойлиги деярли 700 миллион долларга баҳоланган эди, бироқ у ҳамма пулларини кўкка совурди ва 2003 йилда ўзини банкрот деб эълон қилди.

Тайсон жуда кўп пулни ҳашаматли уйлар, автомобиллар, яхталар, мототцикллар, бенгал йўлбарслари ва уларнинг мураббийлари, қимматбаҳо тақинчоқлар ҳамда зиёфатларга сарфлаган. Шунингдек, унинг ҳаётида зўрлаш бўйича суд иши бўлиб ўтган ва у адвокатларга 100 миллион доллар атрофида тўлаган.
2020 йилда Майк Тайсон 15 йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтди. Бу орқали у яна бир оз даромад топмоқчи эди. У ўша йили беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони бўлган Рой Жонс Жр.га қарши кўргазмали жанг ўтказди. Жанг саккиз раунд давом этди ва дуранг билан якунланди. Тайсон бу жанг учун кафолатланган 10 миллион доллар даромад олди, яна шунча миқдорни трансляция ҳуқуқларидан топди.
2024 йилда америкалик блогер ва боксчи Жейк Пол билан яна бир кўргазмали жанг режалаштирилган эди. Бироқ Тайсонда соғлиқ муаммолари юзага келгани сабабли жанг санаси кўчирилди. Боксчилар ўртасида 30 ёш фарқ бор. Майк Тайсон эса жангда ютқазди.
Тайсон бошқа боксчилар жангларини ҳам ташкил қилади. 2013 йилда у Ирон Мике Промотионс номли промоутерлик компаниясини ташкил этган бўлиб, у профессионал бокс жангларини ўтказиш билан шуғулланади.

Изоҳ (0)