• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Юграни ўзбекларнинг тарихий ватани деб атаган депутат ойлик маошдан маҳрум қилинди 

    Ханти-Мансийск автоном округи думаси Россия Федерацияси коммунистик партияси фракцияси аъзоси Холид Таги-Задени маошидан маҳрум этди. У минтақани ўзбекларнинг “тарихий ватани” деб таъкидлаган эди.

    Фото: Getty Images

    Маълум қилинишича, Югра думасининг 3 июль кунги мажлисида “Депутатлик фаолиятини доимий профессионал асосда амалга оширишни тўхтатиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилган. Думанинг ижтимоий ривожланиш қўмитаси раиси Василий Филиппенконинг тушунтиришича, Таги-Задени округ парламенти ва қўмита мажлисларини ўтказиб юборгани, шунингдек, амалда депутатлик вазифаларини бажармаётгани сабабли маошидан маҳрум этиш мўлжалланмоқда.

    “Ҳеч кимни ҳақорат қилиш ниятим йўқ эди... Мен шунчаки ҳамма ҳам бюджетга ёпишиб олиш учун келмаслигини айтмоқчи эдим. Менинг фикримча, одамлар эҳтимол яхши ният билан келишаётгандир, умумий маданият, умумий тарих мавжудлиги, улар Россиянинг бир қисми бўлишни исташлари, ўзларини мамлакатимизга яқин ҳис қилишлари мумкин. Баъзи одамлар, ҳаммаси эмас. Мен бу юртни севаман, бу ерда 40 йилдан бери яшаяпман. Мен халқимизни, бу ерда истиқомат қилувчи барча халқларни ҳурмат қиламан”, деди Таги-Заде овоз беришдан олдинги нутқида.

    Дума раиси Борис Хохряков ўз навбатида, қарор бевосита ўша шов-шувли ибора билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

    Овоз бериш натижасига кўра, Холид Таги-Задени депутатлик маошидан маҳрум қилиш юзасидан 32 депутат розилик билдирган, биттаси қарши чиққан, яна беш нафари овоз беришда иштирок этмаган.

    Округ парламенти матбуот хизматининг маълум қилишича, доимий профессионал асосда депутатлик фаолиятини амалга оширишнинг тўхтатилиши Таги-Задени фақат маошидан маҳрум қилади, лекин мандатидан эмас. У ижтимоий ривожланиш қўмитаси таркибида ишлашни давом эттиради.

    30 май куни ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси коммунистик партиясидан сайланган Ханти-Манси автоном округи думаси депутати парламент йиғилишида округни “ўзбекларнинг тарихий ватани” сифатида кўриш мумкинлигини билдиргани ҳақида видеолар тарқалди.

    Маълум қилинишича, Ханти-Манси автоном округи думаси мажлисида парламент аъзолари ўртасида маҳаллий халқларнинг туғилиши ва ўлими ҳақида мунозара юз берган. Россия Федерацияси коммунистик партиясидан сайланган депутат Холид Таги-Заде ўзбекистонлик муҳожирлар ХММОга “ўзларининг тарихий ватанига” қайтаётганини айтиб, ҳамкасбларига Сибир хонлиги тарихини эслатган.

    “Мигрантлар ҳам турли хил бўлади. Масалан, ўзбекларга келсак: Югра ва Тюмен вилоятининг бир қисми тарихан Сибир хонлиги эди. Маълумки, Кўчимхон сўнгги ҳукмдор бўлган. У эса шайбонийлар сулоласига мансуб. Мана шу шайбонийлар сулоласи — Бухоро хонлигидан чиққан ҳукмрон ўзбек сулоласи ҳисобланади. Эҳтимол, муҳожирлар бу ерга ўзларининг тарихий ватанига келаётгандек келишаётгандир?”, деди депутат мажлис давомида.

    Дума раиси бунга жавобан Таги-Заденинг яна бир муҳимроқ масалага қайтишини сўраган.

    3 июл, 20:40   Изоҳ (0)   5177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#ўзбекла#Югра

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    1 июл, 21:00

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    1 июл, 21:35

    Россия Мудофаа вазирлиги Озарбайжоннинг AZAL рейсини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ бергани маълум бўлди (фото, видео)

    1 июл, 19:46

    Тоҳир Содиқовдан Жонйгача: Хоразмдаги қовун сайлига қайси юлдузлар ташриф буюради?

    3 июл, 16:07

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    1 июл, 20:55

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    2 июл, 08:37

    АҚШ Украинага ваъда қилинган ракета ва ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатди

    2 июл, 09:53

    Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    2 июл, 18:55

    Озарбайжон рус тилидаги мактабларни ёпишни бошлайди

    2 июл, 17:05

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    3 июл, 13:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    3 июл, 12:55

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    3 июл, 13:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.