• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ 15 млрд долларга Россиядан орол сотиб олмоқчи

    АҚШ Россиядан 15 миллиард долларга Командор оролларини сотиб олиш эҳтимолини ўрганмоқда. Бу таклиф АҚШ армияси подполковниги Жеффри М. Фриц томонидан илгари сурилган. Бу ҳақда Breaking Defence хабар берди.

    Foto:
    Фото: Breaking Defence

    Фрицнинг фикрича, ташаббус Арктикада Хитойнинг сувости фаоллигини назорат қилиш ва 1867 йилдан бери халқаро чегара билан ажралган Алеут халқини бирлаштиришга хизмат қилади. Командор оролларини қўлга киритиш ортидан АҚШ Алеут ороллари билан бирга ягона “гидролокацион қалқон” яратиши мумкин. Бу тизим Беринг бўғози орқали Арктикага йўл оладиган Хитой сувости кемаларини кузатишда муҳим рол ўйнаши кутилмоқда. Фрит таклиф қилаётган 15 миллиард долларлик битим қуйидагича тақсимланади:

    • 6,5 миллиард доллар — эксклюзив иқтисодий зона учун,
    • 4 миллиард доллар — табиий ресурслар,
    • 2,5 миллиард доллар — биологик хилма-хиллик,
    • 2 миллиард доллар — инфратузилма учун.

    США хотят купить у России острова за 15 млрд долларов: какой план

    Потенциал хариднинг эксклюзив иқтисодий зонаси Калифорния ҳудудига тенг бўлиб, АҚШга денгиз зонасини 3,8 фоизга кенгайтириш имконини беради. Командор ороллари стратегик жиҳатдан бир қатор афзалликларга эга:

    • Осиё ва Шимолий Америка ўртасидаги муҳим денгиз йўллари яқинида жойлашган,
    • аҳоли сони жуда кам (тахминан 676 киши),
    • муз қопламаси ўртача бўлиб, сувости кузатув ускуналарини жойлаштириш учун қулай,
    • Россия учун эса географик жиҳатдан узоқ ва ҳарбий аҳамияти паст.

    Агар ороллар АҚШга ўца, бу ерда замонавий кузатув тизимлари, жумладан, гидролокаторлар, сунъий йўлдош ва акустик сенсорларни ўрнатиш режалаштирилган. Бу чора АҚШ президентининг 2025 йил апрель ойида қабул қилган Арктика сув йўллари хавфсизлиги стратегиясига мос келади.

    Фриц, шунингдек, Алеут халқининг бирлашувига ҳам урғу бермоқда. Ҳозирда АҚШда 15 мингдан ортиқ алеут яшайди, Россиянинг Беринг оролида эса атиги 350 киши қолган. Унинг сўзларига кўра, бу келишув БМТнинг туб халқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги декларациясининг 36-моддасига мувофиқ бўлиб, у чегаралар билан ажралган жамоаларга ўзаро алоқани сақлаб қолиш ҳуқуқини кафолатлайди.

    Шу билан бирга, бундай битимни амалга ошириш мураккаб бўлиши кутилмоқда. Россияга катта миқдорда пул ўтказилиши Украинадаги уруш фонида санкциялар сиёсатининг заифлашуви сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу АҚШнинг баъзи иттифоқчиларида норозилик уйғотади.

    Россия оролларнинг рамзий ва стратегик аҳамиятини ҳисобга олиб, уни сотмаслиги ҳам мумкин. Фриснинг таъкидлашича, ороллар чекланган оператив қийматга эга ва Москвага минтақада АҚШ ва Хитой ўртасидаги мувозанатни таъминлашда дастак бўлиши мумкин.

    АҚШ 1867 йилда Аляскани Россиядан 7,2 миллион долларга сотиб олган эди. Ўшанда битим танқидга учраган, аммо кейинчалик Америка энергетикаси ва хавфсизлигининг асосий активига айланган. Командор ороллари Алеут тизмасининг ягона архипелаги бўлиб, ҳозирда Россияга тегишли.

    29 июл, 14:30   Изоҳ (0)   5956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Россия#орол

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.