• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифини саноат салоҳияти билан танишишдан бошлади

    Шавкат Мирзиёев 19 август куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини саноат салоҳияти билан танишишдан бошлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Nukus Electroapparat қўшма корхонаси 2017 йилда ишга тушган, унда электр энергияси тармоғи учун кучланиш қурилмалари ишлаб чиқарилади. Жорий йил июнда бу ерда 10 миллион доллардан зиёд маблағ эвазига қуёш панелларини ясаш лойиҳаси ишга туширилди. Ускуналар Жанубий Кореядан келтириб ўрнатилди. Ишлаб чиқариш жараёни 100 фоиз автоматлаштирилган. Лойиҳанинг йиллик қуввати 273 минг дона.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бу мамлакатда муқобил энергетикадан фойдаланиш борасидаги ишларда қўл келади. Ҳозиргача турли иншоот ва хонадонларда 600 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Бу ҳали давом этади.

    Қўшма корхона ички бозорда талаб юқори маҳсулотни маҳаллийлаштириш билан бирга 4 миллион долларлик экспорт имкониятига ҳам эга бўлди. 70 киши иш билан таъминланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлатлар раҳбари иш жараёнини кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга бундай корхоналарни кўпайтириш, уларда бозор талаби юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шу ерда тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Заводнинг ўзида ҳам 125 киловатт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Ундан олинган электр ички эҳтиёжлар учун ишлатилади, ортиқчаси ҳудудий электр тармоғига сотилади.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 2 миллиард доллар инвестиция ҳисобига қуввати 2,6 гигаватт бўлган 10 та қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Шунингдек, умумий қиймати 19 миллиард доллар бўлган 18,6 гигаваттли 32 та “яшил” лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда. Умуман, 2030 йилгача энергетика балансида қайта тикланувчи қувватлар улушини 40 фоизга етказиш мақсад қилинган.

    Nukus Electroapparat қўшма корхонасидан лавҳалар

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистонга ташрифи давомида саноат корхоналаридан ташқари IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириши, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиши режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

    Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига сўнгги марта 2023 йилнинг март ойида борганди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланди. Давлат раҳбари, шунингдек, ёшлар билан мулоқот қилди, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечирди ҳамда маданий тадбирда иштирок этди.

    19.08.2024, 13:30   Изоҳ (0)   13611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Нукус ёшлар технопаркини бориб кўрди

    30.03.2023, 21:30

    “Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади” — Шавкат Мирзиёев

    12.06.2023, 21:55

    Шавкат Мирзиёев Амударё устидан қурилган янги кўприк очилиш маросимида иштирок этди (фото) 

    29.02.2024, 14:35

    Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади 

    03.06.2024, 10:21

    Ўзбекистонда шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилади 

    19.08.2024, 13:10

    Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    19.08.2024, 11:37
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.