Ижтимоий тармоқларда Намангандаги мактабда директор ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги изоҳ берди.
![](/static/2024/08/12/2024-08-12 19.25.19-OeGHr67E.jpg)
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Поп тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида Меҳнат кодексининг 5-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарорига зид равишда муассаса ходимлари мактаб ҳовлисида тозалов ишларига жалб этилганлиги аниқланди.
Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Изоҳ (0)