“Ўзгидромет” 4 июль, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 41-43 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Прогнозларга кўра республика шимолида 3 июль куни, чўл ҳудудларда 3 ва 4 июль кунлари, республиканинг қолган ҳудудларида 4 июлда ва баъзи жойларда 5 июлда энг иссиқ кунлар кузатилади. “Ўзгидромет” ССВ ва ФВВ томонидан тақдим этиб борилаётган жазирама кунлари амал қилиниши керак бўлган ҳамда иссиқ уришидан сақланиш бўйича тавсияларга амал қилишга чақирди.
Изоҳ (0)