Тошкентда россиялик журналист Инесса Paperная ва яна икки киши вафот этган меҳмонхона эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Дарё”га Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 2024 йил октябрида юз берганди. Тошкентдаги Караман Palace меҳмонхонасида 47 ёшли россиялик журналист Инесса Paperная ва яна икки нафар эркак вафот этганди. Уларнинг ўлими бассейн тозалангандан сўнг меҳмонхона вентиляция тизимига тушган газдан заҳарланишдан келиб чиққани айтилганди.
2025 йил 25 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди очиқ суд мажлисида айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, меҳмонхона эгаси А.Х. 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Меҳмонхонага иситиш қозонини сотган икки киши ва уни ўрнатган сантехник (З.Ж., А.Й., Н.Қ.) 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” бандида (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
Ҳалок бўлган журналистнинг қонуний вакили фойдасига 67 млн 588 минг сўм ундириш белгиланди. Вафот этган яна Россия фуқароси қонуний вакилларига 60 миллион 688 минг сўм ундирилиши белгиланди.
Изоҳ (0)