• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтларида ўзаро савдо ҳажмини 2 млрд долларга чиқариш учун савдо уйлари ташкил этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мазкур саммитга тайёргарлик доирасида ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми, ректорлар форуми, авлодлар мулоқоти ва қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.

    Савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, хавфсизлик, маданият ва бошқа муҳим йўналишлардаги ҳамкорлик натижалари танқидий таҳлил қилинди.

    Музокаралар давомида томонлар парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар, ишбилармонлар, экспертлар ва жамоатчилик даражасида фаол алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. Давлатлараро кенгаш тузишга қарор қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Халқаро ва минтақавий тузилмалар, жумладан, БМТ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва бошқа кўп томонлама майдонлар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

    Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, энг аввало, импорт ўрнини босиш дастурлари ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

    Шу мақсадда ташриф давомида ўзаро савдо ҳажмини оширишга қаратилган дастур қабул қилинмоқда.  Бундан ташқари, яқин йилларда 2 миллиард доллар кўрсаткичига чиқиш учун пойтахтларда савдо уйлари ташкил этилади, экспорт-импорт шартномалари тўплами шакллантирилади, экспортолди молиялаштириш воситалари жорий этилади, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини тезкор ташиш бўйича “яшил йўлак” ишга туширилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Саноат кооперацияси доирасидаги жорий лойиҳалар портфели 300 миллион долларга етгани таъкидланди. Куни кеча бўлиб ўтган бизнес форуми доирасида энергетика, логистика, электротехника, тўқимачилик, агросаноат ва бошқа тармоқларда савдо шартномалари ва инвестиция битимларининг янги тўплами қабул қилинди.

    Бундай лойиҳаларни илгари суриш учун Ўзбекистон-Қирғизистон жамғармасининг устав капитали 200 миллион долларгача оширилади.

    Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналиш этиб белгиланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича битимни тез фурсатда имзолаш ва лойиҳанинг амалий босқичини бошлаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда кичик гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича комплекс ҳамкорлик дастури тайёрланади.

    Минтақада транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳа тўғрисидаги уч томонлама битим имзолангани бу борада тарихий воқеа бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Учрашувда истиқболли транспорт лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди.

    Икки мамлакат ҳудудлари савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳақиқий драйверлари экани таъкидланди. Шу маънода, бош вазирлар раислигидаги Чегараолди вилоятлар ҳокимлари кенгаши доирасида фаол алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Ҳудудлар делегацияларининг ўзаро ташрифлари жадвалини тайёрлаш ва қўшма “йўл хариталари”ни янгилашга келишиб олинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қишлоқ хўжалиги ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишидир. Қишлоқ хўжалиги экинларини биргаликда етиштириш, интенсив боғлар ва агрокластерлар ташкил этишни назарда тутувчи агрокооперация дастурини амалга оширишга келишиб олинди.

    Маданият, ёшлар, туризм, таълим, фан ва спорт соҳаларида фаол алмашинувлар давом эттирилади.

    Шу маънода, ташриф арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Келгуси йилларга мўлжалланган маданий тадбирлар тақвимини тайёрлашга келишиб олинди.

    Йиғилишда бош вазирлар ўринбосарларининг ҳисоботлари ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан аниқ таклифлари тингланди.

    Музокаралар якунида давлат раҳбарлари қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва эришилган келишувларни самарали амалга ошириш механизмларини йўлга қўйиш бўйича топшириқ бердилар.

    18.07.2024, 16:37   Изоҳ (0)   2919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)

    18.07.2024, 12:45

    Кўксаройда Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото) 

    18.07.2024, 14:48

    Мирзиёев ва Жапаров транспорт ва энергетика бўйича янги лойиҳа таклифларини кўриб чиқди

    18.07.2024, 15:48

    Ўзбекистонда доллар расмий курси ошди

    18.07.2024, 16:06

    Самарқандда 11 та туман ва шаҳар ҳокимликлари қабул қилган ҳужжатлар қонун талабларига зид экани аниқланди

    18.07.2024, 13:40

    Ўзбекистонда электросамокатларга тротуарларда соатига 10 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди

    18.07.2024, 13:29
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.