Зангиота-2 ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
![](/static/2024/07/25/photo_2021-05-16_14-55-22-n605zqwu.jpg)
Унга мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент” МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган Зангиота-2 шифохонаси ўрнида давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.
Зангиота-2 шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
![](/static/2024/07/25/photo_2021-05-16_14-55-23 (2)-0lf3Ywmp.jpg)
Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- 18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консултатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;
- туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;
- Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш; тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.
2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.
Изоҳ (0)